ИМАИ Тадаси (1912.8.1) — япон кинореж., япон кино санъатида демократик оқимнинг энг йирик арбобларидан. «Ҳар ҳолда яшамоқдамиз!», «Кун ўртасидаги зимистон», «Кўприксиз дарё», «Ака ва сингил», «Тарбия ўйини», «Гуруч», «Эн исмли япон аёли», «Ялмоғиз» ва б. фильмларида ижтимоий но-хаклик, ишсизлик, миршаб ва судларнинг шафқатсизлиги каби муаммолар акс этди. 1969 й. мустақил бўлган «Хорупу про» компаниясига асос солган.