ИМАНДРА

ИМАНДРА — Кола я. о. нинг жан.ғарбий қисмидаги кўл. РФ Мурманск вилоятида. Майд. 876 км2, чуқ. 67 м гача. Кўл тектоник чўкиш натижасида пайдо бўлган. Унда орол кўп. Кўлга 20 га яқин дарё қуйилиб, Нива дарёси оқиб чиқади. Балиқовланади. Имандра нингшим.-ғарбий соҳилида Мончегорск ш. жойлашган.