ИМЕРЕТИЯ ПОДШОҲЛИГИ — Ғар бий Грузиядаги тарихий вилоят — Имеретия ҳудудида мавжуд бўлган давлат (15-а. охири — 1811). Пойтахти — Кутаиси. Ички ўзаро урушлар оқибатида заифлашиб қолиб, 1555 й. дан Усмонли турк империясигя итоат этган ва унга бож тўлаб турган. 1804—10 й. ларда Россия ҳимоясида бўлган, 1811 й. эса Россия таркибига бутунлай қўшиб олинган.