ИМИЛЛАБ ЮРУВЧИЛАР

ИМИЛЛАБ ЮРУВЧИЛАР (Tardig rada) — систематик ўрни тўла аниқланмаган умуртқасиз ҳайвонлар; бўғим-оёқлилар типига мансуб синф сифатида тахмин қилинади. Танаси калта (0,1 — 1 мм) ва йўғон, аниқ бўғимларга бўлинмаган; оёклари 4 жуфт (кўпинча бўғимсиз), жуда секин ҳаракат қилади. Бошида 2 та стилети бор. Нерв сис-темаси ҳалқум усти ва 5 қорин нерви ганглийларидан иборат. Ер юзида кенг тарқалган, 300 га яқин тури маълум. Имиллаб юрувчилар денгиз ва чучук сувларда, кичик кўлмакларда, ҳатто, ўсимлик барглари, йўсинлар орасида йиғилиб қолган сув томчисида ҳам яшайди. Қуриб ноа-ниқ шаклга кирган Имиллаб юрувчилар бир неча йил тирик қолиши, бир неча соат давомида 27 Г совуққа, 150° ли қисқа муддатли ҳароратга чидаши мумкин. Анабиозга оид текширишларда Имиллаб юрувчилардан фойдаланилади.

Prev Article

ИМИЖ

Next Article

ИМЛОҚ