ИМИТАЦИЯ

ИМИТАЦИЯ (лот. imitatio — таклид) — 1) бирор нарсага тақлид қилиш, ўхшатма;

2) мусиқада — бирон овозда садоланган кўп овозли мусиқа асари куйини бошқа (юқори ёки паст) овозда айнан ёки ўзгачароқ қилиб такрорлаш. Баъзан Имитация тақлид қилинаётган овоз тугашидан олдинроқ бошланади. Куй бир неча овозда навбатманавбат такрорланиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида икки, уч, баъзан ундан кўпроқ овозлардаги Имитациялар ҳам учрайди. Фуга ва канон каби полифоник мусиқа шак-ллари Имитация асосида яратилади. Ўзбекистон композиторларидан А. Козловский, М. Бурҳонов, И. Акбаров, Т. Қурбонов ва б. И. дан унумли фойдаланганлар.

Prev Article

ИМИЖ

Next Article

ИМЛОҚ