ИМКОНИЯТ ВА ВОҚЕЛИК — нарса ва ҳодисалар ривожининг асосий босқичларини ифодаловчи фалсафий тушунчалар. Воқелик ҳозир реал мавжуд бўлиб турган нарса, ҳодисалардир. Лекин бу нарса ва ҳодисалар ривожланиш жараёнида бирданига ҳоз. ҳолатида бўлмай имконият тарзида пайдо бўлган, улар ўзининг муайян келиб чиқиш даврига, тарихига эга. Воқелик пайдо бўлишдан олдин имконият тарзида мавжуд бўлади.
Имконият воқеликнинг куртак хрлидаги кўриниши, ҳали юзага чиқмаган воқеликдир. Имконият воқеликни келтириб чиқарувчи, ривожланишнинг объектив ва субъектив шартшароитларидан иборатдир. Имконият ҳали амалга ошмаган, лекин юзага чиқиши мумкин бўлган, воқеликка айлана оладиган ҳодисадир. Имкониятнинг воқеликка айланиши ривожланиш жараёнини ифодалайди.
Имконият ва воқелик ва в. тушунчаларини тадқиқ қилишда Гегельнинг хизмати катта. Унинг таълимотига кўра, Имконият ва воқелик ва в. бирбири билан узвий боғлиқ, имконият потенциал воқеликдир, унинг вокелик-ка айланиши муайян зарурият асосида бўлади. Гегель бу тушунчаларни зарурият ва тасодиф, моҳият ва ҳодиса ту-шунчалари б-н узвий муносабатда олиб текширади. Имконият бирдан вокелик-ка айланмайди. У эски воқелик бағрида ривожлана боради ва муайян шартшароитлар пайдо бўлгач, воқеликка айланади. Имконият реаллаша борган сари унинг мавжуд эски воқелик билан кураши кескинлашиб боради. Шунга кўра, формал (расмий), абстракт (мавҳум) ва реал имкониятларни бир-биридан фарқ қилмоқ керак.
Формал имконият фақат фикрий изчиллик жиҳатдангина тўғри бўлган, лекин реал асосга эга бўлмаган истак шаклидаги имкониятдир. У объектив ривожланиш қонунидан келиб чиқмай-ди, шунинг учун ҳеч қачон воқеликка айланмайди.
Абстракт имконият амалга ошиши учун ҳали етарли шартшароитлар етишмаган, лекин амалга ошиши қонуний бўлган нарса ва хрдисаларнинг ўзгариш ва ривожланиш мантиқидан келиб чиқувчи имкониятдир. Абстракт имконият ривожланиш жараёнида, муайян шартшароитлар етилганда реал имкониятга айланади. Реал имконият амалга ошиши учун барча зарур шартшароитлар мавжуд бўлган имкониятдир. Реал имконият доим аниқ характерга эга.
Имконият билан воқелик ўртасида диалектик боғланиш мавжуд. Бу боғланиш аввало Имконият ва воқелик ва в. нинг бир-бирига ўтиб туриши. Имкониятнинг маълум шартшароитларда воқеликка айланиши, воқеликнинг эса янгидан-янги имкони-ятлар яратишида ифодаланади. Имкониятнинг воқеликка айланиши таби-атда ўзўзидан, стихияли равишда амалга ошади. Жамиятда эса имкониятнинг воқеликка айланиши учун объектив шартшароитлардан ташқари субъектив омилларнинг роли катта. Мас, ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатида равнақ топиши учун ҳамма табиий ва ижтимоий шартшароитлар ва имкониятлар мавжуд. Аммо бу имко-ниятлар ўз-ўзидан республика муста-қиллигини мустаҳкамлашда ўз самара-сини бермайди, яъни воқеликка айланмайди. Бунинг учун шу имконият ва шартшароитларга суяниб, режалар асосида фаол амалий ишларни бажармоғимиз лозим.
Ҳар доим кишилар ўзларининг амалий фаолиятида реал имкониятларга суяниб иш юритсаларгина ўз мақсадларига эришишлари мумкин. Бунинг учун мавжуд реал имкониятларни тўғри ҳисобга олиш ва уларни вокеликка айлантириш йўлида барча субъектив омилларни сафарбар кила билиш муваффақият гарови ҳисобланади.