ИМЛО

ИМЛО (араб. — тўғри ёзиш) , орфографиясўз ва гапларнинг, сўз қисмларининг фафика воситалари ёрдамида тўғри ёзилиши; муайян тилдаги тўғри ёзиш қоидалари мажмуи. Бу қоидалар сўзларнинг товуш таркиби ҳамда сўз ва унинг морфологик таркибининг ёзилиши, сўзларни қўшиб ёки алоҳида ёзиш, бош ҳарфларни тўғри қўллаш, бўғин кўчириш ва б. бевосита ёзув билан боғлиқ бўлади. Шу боис Имло қоидалари вазиятга кўра ўзгариб ҳам туради.

Кирилл ёзувидаги ўзбек адабий тилининг Имло қоидалари 1940 й. дан шакллана бошлаган бўлса, 1956 й. да мукаммал қоидалар тўплами қабул қилинган. Ўзбек адабий тилида фонетик, морфологик, тарихий-этимологик Имло қоидалари амал қилади. Фонетик ёзув Имло қоидаларига муво-фиқ айрим сўзларнинг ўзак ва кўшимчаларидаги ўзгаришлар ҳисобга олиниб, талаффузга мувофиқ ёзилади (кўк+га=кўкка, боғ+га=боққа, булоқ + га=булоққа ва б.). Морфологик Имло қоидасига кўра, айтилиши ва эши-тилишидан қатъий назар, айнан ўз ҳолича ёзилади (ичди, тушди, борибди; бунда қўшимчалар — ти — ипти тарзида талаффуз қилинса ҳам, ди, — ибди шаклида ёзилади). Тарихий-этимологик қоидага амал қилинганда эса сузлар уз ҳолича ёзилади (китоб, Муҳаммад, кимё, товар, география, Корея, Франция ва б.).

Ўзбек тилининг лотин графикаси асосидаги (1995 й. да қабул қилинган) алифбоси бўйича асосий имло кридалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 й. 24 авг. карори б-н қабул қилинган.

Ад.: Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари, Т., 1956; O’zbek tilining imlo lug’ati, Т., 1995.

Prev Article

ИМИЖ