ИМЛОҚ

ИМЛОҚ — қад. шаҳар харобалари. Олмалиқ ш. дан (Тошкент вилояти) 12 км шарқда, Оҳангарон дарёсининг чап сохилида жойлашган. Шаҳар маркази 5 га, ундан шарқда жойлашган шақристон майд. 12,5 га бўлган. Шаҳристоннинг дарёга қараган шим. томони мудофаа иншоотлари билан мустаҳкамланган, қолган томонлари рабод билан ўралган. Археологик қазиш натижасида 6—7-а. ларга оид мудофаа иншоотларининг харобалари, 4—11-а. ларга оид турар жойлар ва жамоат бинолари, ҳунармандчилик корхоналарининг қолдикдари топилган. Шаҳристон ва рабодда топилган металлургия, кулолчилик, шишасозлик корхоналарининг қолдиқлари, йирик ва кичик каналлар, ҳовузларнинг излари Имлоқда маданият ва суғориш ишлари тараққий этганлигидан далолат беради. Археологик ва ёзма манбаларга асосланиб И. Илоқнннт маркази — Тункат ш. билан бир деб ҳисобланади.

Лд.: Массон М . Е., Ахангеран. Археолого-топографический очерк, Т., 1953; Буря ко в Ю. Ф., Археологические материалы по истории Тункета и Абрлыга. Материалы по истории Ўзбекистана, Т., 1966.