ИММАНЕНТ ФАЛСАФА

ИММАНЕНТ ФАЛСАФА — 19а. охири — 20-а. бошида вужудга келган не-мис фалсафасидаги оқим. Билиб олинадиган реаллик онг доирасидагина бўлиши мумкин, яъни онгга хосдир деб ҳисоблайди. Имманент фалсафа онг моҳиятини ягона реаллик деб билади. Асосий вакиллари — В. Шуппе, Й. Ремке, Р. Шуберт-Зольдерн. Позитивизм ҳам Имманент фалсафа нуқтаи назарига яқин турган.