ИММЕРСИОН СУЮҚЛИКЛАР (лот. immersio — тушиш) — кристалл ва аморф ҳолдаги моддаларнинг синдириш кўрсаткичи «п» ни аниқлашда қўлланиладиган суюкликлар. Таҳлил қилинаётган модда (100—500 мкм ли) зарраларини «п» маълум бўлган Иммерсион суюқликларга тушириб, микроскоп остида текширилади. Тахлил қилинаётган модда «п» б-н И. с. «п» тенг бўлган тақдирда фаза чегаралари кўринмайди, «п»лар ҳар хил бўлганда икки фаза оралигида рангсиз тиниқ чизиқ кўринади (Бекке чизиғи). «п» маълум бўлган Их. нинг тўпламидан фойдаланиб қаттиқ моддалар «п»и аниқланади. «п»дан ташқари, Иммерсион суюқликлар ёрдамида оптик ўклар оралиғидаги бурчакни, оптик ўклар сонини ва баъзи б. кристаллооптик тавсифларни аниқлаш ҳам мумкин.
Иммерсион суюқликлар тўплами таркибига изоамил спирт, нефтнинг енгил ҳайдалувчи ва керосиннинг 220—240° да қайновчи фракциялари, о – хлорнафталин, ди-йодметан, олтингугуртнинг дийодметандаги эритмаси ва б. киради. Баъзи Иммерсион суюқликлар бир неча суюкликларни аралаштириб олинади. Бунда олтингугурт, сульфидлар, глицерин, сув ва б. дан фойдаланилади.