ИММИГРАНТЛАР

ИММИГРАНТЛАР (лот. immigrans — кўчиб келувчи) — бир давлатдан бошқа бир давлат ҳудудига доимий ёки узоқ вақт истиқомат қилиш учун кўчиб келган фуқаролар. Улар иқтисодий, сиёсий ёки линий сабабларга кўра кўчиб келиши мумкин. Давлатларнинг кўпчилиги аввалдан рухсат олиш шарти билан Иммигрантларнинг ўз ҳудудидан кўчиб келишига йўл қўяди. Айрим мамлакатларда, мас, АҚШда Иммигрантлар ҳақида қонунлар чиқарилган, шунингдек, иммиграциям оид квоталар белгиланган.

Prev Article

ИМЛО