ИММОБИЛИЗАЦИЯ

ИММОБИЛИЗАЦИЯ (лот. immobilisis — қимирламайдиган, ҳаракатсиз) — гавданинг шикастланган ёки касал қисмини (одатда, қўл-оёқ ва умуртқа поғонасини) қимирламайдиган қилиб қўйиш. Суяк синганда, чиққанда, та-янч-харакат аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (остеомиелит, сил ва б.), суяк ва юмшоқ тўқиманинг турли жарохатларида, шунингдек, операциядан кейин гавданинг тегишли жойларини маълум вазиятда ушлаб туриш учун Иммобилизация қўлланилади. Шикастланганда оғриқни камайтириш, травматик шок ва инфекция тушишининг олдини олишда, беморнинг тезда соғайиб кетишида Иммобилизациянинг аҳамияти катта. Вақтинча (транспорт) ва доимий (даволаш) Иммобилизация қилинади. Вақтинча Иммобилизация суяк синганда ва б. оғир шикастланишларда биринчи ёр-дам кўрсатишнинг энг муҳим восита-сидир. Вақтинча Иммобилизация учун махсус шиналар (Детирикс, Крамер, Богданов ва ҳ. к.), шунингдек, қўл остида бор бўлган фанер, тахта ва б. материаллар (мас, тахтакач) дан фойдаланилади. Шиналаш — вақтинча Иммобилизациянинг асосий тури ҳисобланади. Бемор касалхонага келтирилгандан сўнг вақтинча Иммобилизация доимий Иммобилизация б-н алмаштирилади (қ. Суяк си-ниши, Суяк чиқиши). Даво Иммобилизацияси гипс боғлов, тортиб қўйиш, ортопедик мослама, корсет ва б. ёрдамида килинади. Синган суяк бўлакларини жаррохлик йўли билан бириктириб қўйиш учун махсус винт, пластинка ва б. қўлланилади. Тахтакачлаш хам Иммобилизацияга ёрдам беради.

Next Article

ИММУНИТЕТ