ИММУН СТАТУС

ИММУН СТАТУС, иммун ҳолат — иммун системасининг ҳужайравий ва гуморал омилларини клиник ва лаборатор-иммунологик усуллар ёрдамида аниқланган миқдорий кўрсаткичлари. Иммунологик кўрсаткичлар кишиларнинг ёшига, яшаётган географик муҳитига, экологик вазият ва эпиде-миологик ҳолатга қараб ўзгаради. Иммун статусни аниқлаш нафақат одамнинг ҳоз. ҳолатини баҳолаш, балки экологик ва хавфли антропоген (физик, кимёвий ва биологик) омиллар таъсирида унинг келажакдаги соғлиғини олдиндан айтиб бериш имконини беради. Бундан ташкари, одам И. с. ни баҳолаш орқали иммунтанқислик ҳолатларига юқори мойиллиги бўлган кишиларнинг хавфли гуруҳини тузиш ҳамда унинг асосида иммунтиклаш ва иммунпрофилактика усулларини ишлаб чиқиш мумкин бўлади.

Замонавий тиббий иммунологияда Иммун статусни бахрловчи усуллар мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига асосланиб, акад. Р. В. Петров томонидан 1984 й. «Одам иммун статусини баҳолаш» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган, унга асосан баҳолаш усуллари икки даражага бўлинади. Би-ринчи даража усулларида иммун хрлатда ўзгариш бор ёки йўклиги 1—2 кун ичида тахм. баҳоланади. Агар бунда ўзгаришлар топилса, иммун системадаги нуқсонни чуқур ва тўлиқ аниқлаш учун иккинчи даража усуллари қўйилади. Бу текширишлар натижаси 5—6 кунда билинади.

Р. В. Петров ҳамкасблари билан МДҲ давлатларида яшайдиган соғлом аҳоли маълум бир қисмининг иммун система кўрсаткичларини ўрганиб, ҳар хил худудлар аҳолиси учун Иммун статуснинг бир неча турини белгилади.

Ўзбекистон аҳолисининг Иммун статуси Узбекистон ФА Иммунология институты ходимлари томонидан ўрганилади. Дастлабки натижаларга кўра, республиканинг ҳар хил вилоятлари аҳолисида гуморал иммунитет супрессияси бор, ҳужайравий иммунитет кўрсаткичлари меъёрида ёки қисман пасайган; гуморал бўғим фаоллашган. Иммун статус ҳамда унинг аралаш тури кузатилади (бунда ҳужайравий бўғим супрессияси ва гуморал бўғимнинг маълум бир кўрсат-кичлари ошади). Бу ҳолатларни шу гео-график-иқлим ҳудудида яшовчи халқ иммун системасининг табиий шароитга мослашуви сифатида қабул қилиш мумкин.

Next Article

ИММУНИТЕТ