ИММУНЛАШ

ИММУНЛАШ — сунъий йўл билан иммунитет вужудга келтириш. Инфекцион касалликларнинг ўлдирилган ёки заифлаштирилган қўзғатувчилари микробларини ёки микробларнинг заифлатилган заҳарларини организмга киритиб, актив (фаол) иммунитет ҳосил қилиш. Вакцинацияланган ҳайвонлар ёки касалликни бошидан кечирган кишилар қонида антителолар пайдо бўлади. Бундай қон зардобини (шунингдек, гамма-глобулинларни) киши организмига киритиб, пассив иммунитет вужудга келтириш мумкин (яна қ. Эмлаш).

Prev Article

ИММУНИТЕТ

Next Article

ИММУНОЛОГИЯ