ИММУНОДЕПРЕССАНТЛАР

ИММУНОДЕПРЕССАНТЛАР (иммунитет ва лот. depressio — сусайтириш, босиш) , иммунодепрессорлар, иммуносупрессорлар — кимёвий ва биологик фаол препаратларнинг катта бир гуруҳи. Дезоксирибонуклеин кислота (ДНК), рибонуклеин кислота (РНК) таъсирида оқсил синтези ва Иммунодепрессантлар сусаяди. Иммунодепрессантлар антителолар ҳосил бўлишининг тўхташига олиб келади. Улар секин рўй берадиган аллергия, гранулемалар ҳосил бўлиши б-н давом этадиган яллиғланиш, шунингдек, кўчириб ўтказилган аъзо (мас, юрак ёки буй-рак) ва тўқималарнинг кўчиб кетиш реакцияларини сусайтира олади. Иммунодепрессантларнинг бир хил и пролиферация (ҳужайраларнинг кўпайиши билан тўқималарнинг ўсиши)га қарши таъсир этади. Бунга алкилловчи препаратлар (циклофосфан, хлорбутин, тиофосфамид, про-спадин ва б.), антиметаболитлар (6-меркаптопурин, азатиотрин, 5-фторурацил) ва б. ўсмага қарши антибиотиклар (мае. актиномицин D) ва батриден киради. Иккинчи хили лимфоид системанинг функциясини сусайтиради. Бунга антилимфоцитар зардоблар (ҳайвонларни бошқа турдаги ҳайвон ёки одам лимфоцитлари билан иммунлаб олинган зардоб) ва глобулин киради. Антилимфоцитар зардоблар ҳайвонларни аутоиммун касалликлардан саклай-ди ва одамнинг шундай касалликларини бир қадар тузатади. Иммунодепрессантлар коллагенозлар, инфекцион (ревматоид) полиартрит, ревматизмнинг узлуксиз рецидивлари, кизил волчанка ва б. касалликларни даволашда, аъзоларни кўчириб ўтказишда ишлатилади.

Prev Article

ИММУНИТЕТ

Next Article

ИММУНОКИМЁ