ИММУНОКИМЁ

ИММУНОКИМЁ — иммунологиятшт иммунологик ҳодисаларнинг молекуляр асосларини физик-кимёвий тадқиқот усуллари ёрдамида ўрганадиган бўлими. Иммуноглобулинлар (антителолар), антигенлар тузилишини, антителолар билан антигенлар ўртасида борадиган реакцияларни ўрганиш туфайли Иммунокимё фан сифатида ривож топди. Иммунокимё иммунокомпонент ҳужайралар юзаси мембраналарининг тузилиши, иммун жавобда бу ҳужайраларнинг ўзаро таъсир этиш омилларини, лимфоцитларнинг кўпайишига олиб келадиган ре-акциялар механизмини ҳам ўрганади. Антителолар тегишли антигенлар билан ўзаро таъсир этишига асосланган иммунокимёвий таҳлил усулларидан биол., тиббиёт ва қ. х. да кенг фойдаланилади.