ИММУНОТЕРАПИЯ (иммунитет… ва терапия) — бемор организмига вакциналар, шифобахш зардоблар (биопрепаратлар) юбориб, инфекцион касалликларни даволаш. Бунда организмга киритилган вакцина беморнинг уз кучларини инфекцияга қарши курашга сафарбар қилишига туртки беради. Шифобахш зардоблар билан даволашда организм муайян инфекцион касаллик микроби ёки шу микроб токсинларидан ҳимоя қиладиган иммун жисмлар (антителолар)ни тайёргина олади. Бун-дай ҳолда иммунитет 1 — 1,5 ойгина сак,ланиб туради. Иммунотерапияга, асосан, уткир инфекцион касалликлар (дифтерия, куйдирги ва ҳ. к.)да серотерапия, вакцинотерапия (бруцеллёз, фурункулёз каби касалликлар узок, чузилганда) ва б. киради. Вакцинотерапияда автовакцина ва анатоксиндан ҳам фойдаланилади. Кейинги йилларда узоқ вақтгача тузалмайдиган касалликларни, мас, ўсмаларни носпецифик силга қарши вакцина (БЦЖ) б-н даволаш ҳам Иммунотерапияга киритилди.