ИМО-ИШОРА ТИЛИ

ИМО-ИШОРА ТИЛИ — қўл, тана турли ҳаракатлари ва б. хил имо-ишоралар ёрдамида фикр алмашув, алоқа қилиш. И-и. т. дан қуйидагилар фойдаланади:

1) кар-соқов ва кўзи ожиз карсоқовлар. Кар-соқов болалар доирасида беихтиёр, ҳеч бир тайёргарликсиз юзага келадиган фикр алмашув тизимидан кодлаштирилган (барча саводли карсоқовлар учун умумий бўлган) И-и. т. фарқланади;

2) товушларга асосланган тил ёрдамида бир-бирини тушунишнинг иложи бўлмаган вазиятларда, мас, узоқ қардош бўлган тил вакиллари (Шим. Америка индейслари, Австралиянинг туб аҳолиси ва б.);

3) товушлар ёрдамидаги нутққа табу эълон қилинган ҳолатларда, мас, роҳибларнинг бир тоифаси, Кавказдаги баъзи халқларнинг аёллари ва б.