ИМОМ ал-БУХОРИЙ САБОҚЛАРИ

«ИМОМ ал-БУХОРИЙ САБОҚЛАРИ» — маънавий-маърифий, илмий-адабий жур. Муассиси — Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси. 2000 й. дан Тошкентда 3 ойда 1 марта нашр этилади. Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти, илмий меросини ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш, халқимизни маънавиятимизнинг мустаҳкам илдизларидан бири бўлган диний қадриятлар билан кенгроқ, чуқурроқ таништириш, уларнинг кенг омма, айниқса ёшлар томонидан соғлом идрок этилишига ёрдамлашиш жур. нинг асосий вазифасидир. Жур. саҳифаларида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи фаолияти изчил ёритиб борилади. Жур. нинг «Абадий барҳаёт китоб», «Муҳаддислар султони», «Ҳадисларнинг улуғ ҳикмати», «Мовароуннаҳрлик буюк алломалар», «Ислом ва маърифат», «Истиқлол ва ислом» каби рукнлари бор. Бош муҳаррири Зоҳидилло Мунавваров. Адади 1000 нусха (2002).