ИМОМАЛИЕВ

ИМОМАЛИЕВ Абдували (1931.5.12, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Бурчмулла қишлоғи — 1993.12.4, Тошкент) — биолог олим, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ФА (1991), ВАСХнил (1978), Украина, Белоруссия Қишлоқ хўжалиги ФА (1992) акад., биол. фанлари д-ри (1967), проф. (1968). ТошДУнинг б иол.ту про қшунослик ф-тини ту-гатган (1955). Ўзбекистон ФА Генетика ва ўсимликлар физиологияси интида илмий ходим (1958—59), Ўсимликлар экспериментал биологияси интида лаб. мудири (1960 й. дан; 1964—68 й. ларда директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари), Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-ти ректори (1968-75), ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлимида акад. котиб (1975—76), бўлим Президиуми раиси (1990—91). СоюзНИХИ директори (1976-83), «Союзхлопок» ИИБ бош директори (1983—86), «Биолог» ИИБ лаб. мудири, бош директори (1987—1990). Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ФА Президента (1991-1993).

Илмий ишлари ўсимликлар дефолиацияси ва десикацияси, ўсимликларда мева шаклланиши ва тўкилиши физиологияси, ғўзада ҳосил тўпланиши, озиқланиш жараёнлари, пахта толаси сифатини ошириш, пахтачиликда дефолиантлар, десикантлар, гербицидлар, ўсишни бошқарадиган кимёвий моддаларни қўллаш ва назарий асослаш масалаларига бағишланган. Ўзбекистоннинг пахтачиликда эришган илмий ва хўжалик ютуқларини кўпгина хорижий мамлакатларда такдим этган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985).

Ас: Дефолианты и их физиологическое действие на хлопчатник, Т., 1969; Биологические основы регулирования плодообразо-вание хлопчатника, Т., 1974.

Ад.: Абдували Имамалиевич Имамалиев. Материалы к библиографии ученых Ўзбекистана, Т., 2001.

Loading...