ИМОМҚУЛИХОН ибн Динмуҳаммадхон (1589—1650) — ўзбек давлатчилиги тизимидаги аштархонийлар сулола-сини бошқарган Бухоро хонлиги хукмдори (1611—42). Вали Муҳаммадхон Эрондан олиб келган қўшинга қарши Бухоро халқининг курашига раҳбарлик қилиб қозоқлар ёрдамида эронийларни тор-мор келтирган. Сунгра 1611 й. Сирдарёнинг қуйи оқимидаги ҳудудларга юриш қилиб исёнкор қозоқ, қалмоқ, қорақалпоқларни бўйсундирган. Имомқулихон 1612 й. Тошкентни эгаллаб ўғли Искан-дарни ҳоким этиб тайинлаган, аммо, шаҳар аҳолиси унинг ножўя хаттиҳаракатларидан норози бўлиб исён кўтариб Искандарни ўлдирган. Бундан ғазабланган И. Бухоро, Балх ва Бадахшон вилоятларидан қўшин йиғиб келиб, Тошкент аҳолисини қирғин қилган (қ. Тошкент қирғини). Бухоро хонлигида ички низолар жуда кучли бўлган. Тошкент, Балх, Самарқанд вилоятлари очиқданочиқ марказий ҳокимиятга қарши сиёсат юргизишарди. Имомқулихон бу курашларга барҳам берган. Имомқулихон дарвишларни қўллабқувватлаган, атрофига олимлар ва шоирларни тўплаган, ўзи ҳам шеърлар ёзган. Кўчманчилар билан олиб борилган муваффақиятли жанглар натижасида у 30 йилдан ор-тиқ ҳукмронлик қилган. Бу даврда мамлакатда марказий давлат ҳокимияти кучайган. Ҳиндистон, Эрон ва Россия билан элчилик муносабатларини ўрнатган. Россиянинг жосус элчиси И. Д. Хохлов 1620—22 й. ларда Бухорода бўлган. Имомқулихон кўр бўлиб қолгач, тахтни укаси Надр (Нодир) Муҳаммадга топширган (1642). Ўзи ҳажга кетиб, ўша ерда вафот этган.
Ад.: Муҳаммад Юсуф Мунши, Мукимханская история, Т., 1956.