ИМОМХЎЖАЕВ

ИМОМХЎЖАЕВ Ортиқхўжа (1905.20.6, ҳоз. Андижон тумани — 1996.29.11, Тошкент) — хонанда, Ўзбекистон халқ ҳрфизи (1949). Овози (юқори баритон) майин. Илгариги Олтинкўл туманида – к-зчи, бригада бошлиғи (1929—41). Катта Фарғона канали қурилишида иштирок этган. М. Уйғур номидаги Янгийўл мусиқали драма театрида (1941—45) хонанда ва актёр. Жарчи, Мунажжим («Тоҳир ва Зуҳра»), Жалойир («Муқанна») ва б. ролларни ўйнаган. Муқимий театрида (1946—47), Ўзтелерадиоқўмитаси ашулачилар ансамблида (1946 — 60), маком ансамблида (1960—66) хонанда. Репертуаридан Ҳожи Абду-лазиз Абдурасуловнинг «Самарканд ушшоги», «Гулузо-рим», Муҳаммад Раҳимхон Соний (Феруз)нинг «Феруз», F. Тошматовнинг «Истадим», К. Жабборовнинг «Ватан»,С. Калоновнинг «Келдинг» ҳамда мумтоз ФарғонаТошкент ашула йўлларидаги «Чоргоҳ», «Бает — I», «Топмадим», «Ўртама», «Сояйи», «Эй, насимий» каби асарлар, О. Алимаҳсумов билан ҳамнафасликда «Сарафроз этгани келдик», «Борамиз» сингари катта ашулалар ўрин олган.