ИМОН

ИМОН, иймон (араб. — ишонч, эътиқод) — исломнинг 5 рукни (асо-си) дан бири; Аллоҳга, унинг фариш-таларига, китобларига, пайгамбарларига, қиёмат кунига, тақдирга ва ўлгандан кейин тирилишга ишониш. Бу «иймони муфассал», яъни иймоннинг муфассал таъбири деб ҳам аталади. Имон мотуридийлик таълимотига кўра, 2 нарсанинг бутунлиги — эътиқод (динга ичдан чукур ишониш), иқрор (буни сўзда тан олиш)дан иборат деб ҳисобланади. Исломда Имон талаблари «аркон алиймон» («эътиқод асослари») саналади. Имон асосларига, у ақлимизга хоҳ сиғсин, хоҳ сиғмасин, барибир уларга шак-шубҳасиз эътиқод қилиш талаб қилинади. Имон талаблари, яъни ақидалар исломнинг диний дунёқараш асосларини ташкил этади. Имон тушунчаси исломда муҳим ва баҳсли масалалардан бири ҳисобланиб, уни турли илоҳиёт ва динийҳуқуқий мактаб вакиллари турлича талқин қилганлар. Ҳоз. кунда Имон сўзи виждонлилик, ҳалоллик, софлик, Ватанни севиш маъноларида ҳам ишлатилади.

Prev Article

ИМОМХЎЖАЕВ

Next Article

ИМПЕРАТИВ