ИМОРАТБОБО МАЖМУИ

ИМОРАТБОБО МАЖМУИХоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги меъморий ёдгорлик (18—19-а. лар). Асли эронлик 3 оға-ини эшонлар мақбараси халқ орасида Иморатбобо деб аталган. Мажмуа Иморатбобо қабристони ўртасида Сайд Шапоатазиз мақбараси, Мирмуҳаммад Азиз мақбараси ва яна бир номсиз мақбара ҳамда қабристоннинг шим. чеккасидаги масжиддан иборат. Сайд Шапоатазиз мақбараси (1795) қўш гумбазли, пештоқли, зиёратхона ва гўрхонадан иборат икки хонали бино. Пештоғи ўйма кошин ва силликланган ғиштдан «қўш» ва «бантак» услу-бида безатилган. Зиёратхона равоқли, бағалидаги 8 равоқчалар ғиштин муқарнаслар билан тўлдирилган. Мирмуҳаммад Азиз мақбараси (1845) тўғри тўртбурчак тархли (8,12х 10,75 м), зиёратхона ва икки гўрхонадан иборат. Уч гумбазли, пештоқли, безаксиз. Учинчиномсиз мақбара бир хонали, безаксиз, хом ғиштдан қурилган. Бош тарзи чуқур равоқли бўлиб, равоқ ичига икки табақали эшик ўрна-тилган. Гумбази чўққисимон. Гузар масжиди (1901) мурабба тарҳли (9,5×9,5 м), бир устунли, ясси томли, шим. да айвон, шарқий бурчагида мезана бор. Эшик, тўсин ва устун бошалари анъанавий хоразм миллий меъ-морлигига хос услубда ёғоч ўймакорлигида безатилган. Нақшлар орасида усталар (Отажон, Нурилла Саиджон эшон ва Бобо эшон) номи қайд этилган. Ҳовузи (14×14 м) ҳам бор.

Prev Article

ИМОМХЎЖАЕВ

Next Article

ИМПЕРАТИВ