ИМПАКТИТ

ИМПАКТИТ (инг. impact — зарба, тўқнашиш) — метеоритнинг Ерга урилиши ва портлашидан эриб, кейин қайтадан қотишидан ҳосил бўлган тоғ жинси. Зич ёки қаварикли шишадан иборат. Импактитда зарба метаморфизми белгилари бўлади. Кимёвий таркиби у ҳосил бўлган дастлабки тоғ жинсининг кимёвий таркибига тўғри келади (мас, гнейслар, қумтошлар). Импактитда темирни-келли шарчалар, лешательерит, мас-келенит, коэсит, стишовит, олмос борлиги аниқланган.