ИМПЕРАТИВ (лот. imperativus — бую-рувчи) — талаб, буйруқ, қонун. Немис файласуфи Кант «Амалий аклни танқид» (1788) асарида Императивни этика тушунчасига киритган. Унга кўра, шахсий принцип (максима)га қарамақарши ўлароқ, Императив ҳаммага мажбурий бўлган расмий ахлоқ-одоб талабидир. Императив шартли ва қатъий Императивга бўлинади. Шартли (тахминий) Императив маълум шартшароитлардагина амал қилади, қатъий И. — муқаррарлик (бўлиши кераклик)ни ифода этади. У юриштуришда риоя этилиши керак бўлган шакл ва қоидани белгилаб беради.