ИМПЕРАТОР

ИМПЕРАТОР (лот. imperator — ҳукмдор) — баъзи монархларга берилган унвон. Дастлаб, Рим лашкарбошилари (мас, Юлий Цезарь ва б.) га берилган. Римда республика тартиби ту-гатилиб, монархия ўрнатилгач, давлат тепасига келган ҳар бир меросхўр Император деб аталган. 962 й. немислар Шим. Италияни босиб олгач, Германия қироллари ўзларини Император деб атай бошладилар. 15-а. дан бу унвон Австрия монар-хларигаўтди. 1721 й. И. унвонини Пётр I қабул қилди. Бундан кейинги рус подшоларининг ҳаммаси Император деб юритилди. Наполеон I, Наполеон III лар ҳам ўзларини Император деб эълон қилдилар. Бу унвон Хитойда 1911 й. гача мавжуд эди. Японияда ҳозир ҳам Император давлат бошлиғи ҳисобланади.

Loading...