ИМПЕРИЯ

ИМПЕРИЯ (лот. imperium — ҳокимият) — 1) император бошқарган монархия давлатининг номи; баъзи қад. замон (Рим империяси), ўрта аср («Муқаддас Рим империяси») йирик монархия давлатлари қам Империя деб аталган. Подшо Россияси Пётр I даври (1721)дан Романовлар ҳокимияти ағдарилгунига қадар (1917), Франция Наполеон I (1-империя) ва Наполеон III (2-империя) даврида, Австрия 1804 — 1914 й. ларда (1868 й. дан Австрия-Венгрия), Германия (1871 й. дан 1918 й. инқилобига қадар) Империя бўлган;

2) мус-тамлакалари бўлган йирик давлатлар. Мас, Буюк Британия доминион ва мустамлакалари билан бирга Британия империясини ташкил этган.

Loading...