ИМПРОВИЗАЦИЯ

ИМПРОВИЗАЦИЯ (лот. improvisus — кутилмаган, бехосдан) — шеър, мусиқа ва б. ни олдиндан тайёргарликсиз, ижро давомида ижод этиш; актёр ўйинида бехосдан пайдо бўладиган илҳом, ижодий фантазия, руҳий кўтаринкилик, фикр, сўз, оҳанг ва тасвирнинг эркинлиги. Актёр ўйинидаги Импровизация ижро этилаётган ролни жонлантиради, унга янги маъно беради. Қад. халқ театри актёрлари — скоморохлар, мимлар, бизда масхарабоз ва қизиқчилар, ай-ниқса, итальян халқ комедия театри («Дель Арте») актёрларининг ўйинида Импровизация асосий ўрин эгаллаган. Ўзбек актёрларидан Ҳожи Сиддиқ Мсломов, Сойиб Хўжаев, Ғани Аъзамов каби актёрлар ижодида Импровизация муҳим роль ўйнаган (яна қ. Бадиҳа).

Мусиқада Импровизациянинг икки асосий тури мавжуд. Анъанавий (оғзаки анъанадаги) мусиқада, шу жумладан, ўзбек мусиқа меросида муайян куйни Импровизация тар-зида талқин этиш — мусика ижросининг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. Бунда созанда ёки хонанда турли мусика безак (мелизм)ларидан моҳирона фойдаланади, янги оҳанг ибо-ра ва жумлаларини усталик билан кири-тади, авж ёки жўр овозларни ўзгартириш каби усуллардан фойдаланади. Иккинчи тури — И. услубида янги мусика асари (ёки маълум қисмини, мас, каденция)ии яратишдир. Композиторлик ижодида Импровизация шакллари 16—17-а. ларда ривож топиб, айниқса 19-а. да (бельканто санъатида, виртуоз мусиқасида) уз чўққисига кўтарилган. Жаз мусиқасида Импровизация асосий ўрин тутади. Ўзбек созандаларидан А. Абдурашидов, А. Исмо-илов, Қ. Дадаев ва б. И. дан моҳирона фойдаланишади.