ИМПУЛЬС

ИМПУЛЬС (лот. impulsus — зарба, турт-ки) — 1) механикада — механик ҳаракат ўлчови; моддий нуқта деб ҳисобланиши мумкин бўлган жисм массаси т ни унинг ҳаракат тезлиги v га кўпайтмасига тенг бўлган катталик: Р= mv. Ҳар қандай қаттиқ жисмни N та моддий нуқтадан иборат деб қаралади. Қаттиқ жисмнинг Импульси уни ташкил этувчи моддий нуқталар Импульс ларининг вектор йиғиндисига тенг. Ташқаридан Ғкуч таъсир этаётганида жисм Импульси ҳам сон қиймати бўйича, ҳам йўналиши бўйича ўзгариши мумкин. 2) Тўлқин И. — электромагнит тўлқинлари ҳам Импульсга эга эканлиги, мас, ёруғлик нурларининг тўсиққа босим кўрсатиши орқали намоён бўлади. Ёруғлик зарраси — фотоннинг тинчликдаги массаси тй бўлмайди, яъни у тинч ҳолатда мавжуд бўла олмайди, пайдо бўлган ондаёқ тезлик с билан ҳаракатлана бошлайди. 3) Куч И. и — кучнинг бирор вакт ичидаги таъсир ўлчами; кучнинг ўртача қиймати Ғ. р ни шу куч таъсир этган вақт t га кўпайтмасига тенг. 4) Электр И. и — ток кучи ёки кучланишининг қисқа вақтли ўзгариши.

Loading...