ИМПУЛЬСЛАР ГЕНЕРАТОРИ — кучланиш ёки ток импульслари ҳосил қиладиган қурилма. Ҳосил бўладиган импульслар муддати (1 с дан 10 не гача), такрорланиш частотаси (0,1 Гц дан 100 МГц гача), генерацияланадиган тебранишлар шакли (тўғри тўртбурчак, ўткир учли, аррасимон ва б.) бўйича фарқланадиган бир неча тури бор. И. г. бир каналли (бир чиқишли) ва куп каналли (икки ва ундан ортик, чиқишли) қилиб ишлаб чиқарилади. Бунда чиқиш сигналлари турли қутбли ва даражали бўлади. Импульслар генераторида тебраниш контури бўлмайди, импульслар электрон клапанларнинг очилиб-ёпилиб туришидан ҳосил бўлади. Клапанлар сифатида трансформатор, электр лампа ёки диодлар ишлатилади. Электрон клапан берк вактида энергия йиғилади, очилиши билан ташқи занжирга импульс шаклида узатилади. Импульслар генератори радиотехника ва радиоэлектрон аппаратларда, радиолокация ва ҳисоблаш техникасида қўлланилади.