ИМТИЁЗЛАР — муайян сабабларга кўра юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган афзаллик. Имтиёзлар давлат қонунлари ва б. қонун хужжатларига биноан — фуқароларга, шунингдек, жамоат бирлашмалари томонидан маъмурият қарорига мувофиқ — унинг аъзоларига тайинланиши мумкин. Имтиёзлар берилган шахс белгиланган қоидалардан истисно тариқасида муайян мажбуриятларни бажаришдан тўла ёки қисман озод қилинади ёхуд уларни бажариш соқасида муайян қулайликлардан фойдаланади. Солиқ, пенсия таъминоти, коммуналмаиший хизматлар учун тўловлар каби соҳалардаги Имтиёзлар давлат томонидан белгиланади. Имтиёзлар қонун хужжатлари билан белгиланган тақдирда унинг фойдаланувчилар доираси, фойдаланиш шартлари, тартиб кридалари, юзага келиш ва тугатилиш асослари кўрсатилади. Имтиёзлар юридик шахсларга ҳам (мас, солиқлар тўлашдан бутунлай ёки маълум муддатга, тўла ёхуд қисман озод қилиш, имтиёзли шартларда кредит билан таъминлаш борасида ва ҳ. к.), жисмоний шахсларга ҳам берилиши мумкин. Имтиёзлар тайинлашда фукароларнинг тенг хуқуқлилиги ва адолат тамойилларига қатъий амал қилинади. Қонунда кўзда тутилмаган Имтиёзлар берилишига ва қонуний имтиёзлардан фойдаланишда монелик қилинишига йўл кўйилмайди. Ўзбекистонда давлат томонидан Имтиёзларлар тайинлашга оид қонун-қоидалар Меҳнат кодексининг 224—238 – ва 248 — 258-моддаларида белгилаб қўйилган.