ИНАРИ — Финляндиянинг шим. даги кўл. Скандинавия тоғлари билан Манселькя қатор тепалари оралиғидаги кенг ботикда, 119м баландликда жойлашган. Майд. 1050 км2. Чуқ. 60 м гача. Қирғоқлари кучли емирилган, 3000 дан ортиқ орол ва қоялар бор. Нояб. ойидан мартгача музлайди. Патс-Йоки дарёси орқали Баренц денгизи билан туташган.