ИНДАУР

ИНДАУР, Индур — Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги шаҳар, МадҳьяПрадеш штатида. Аҳолиси 1,2 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни ва савдо-саноат маркази. Аэропорт бор. И. дан Деҳли — Мумбай автомобиль йўли ўтган. Ип газлама и. ч. саноатининг етакчи тармоғи. Пахта тозалаш, озиқ-овқат, металлсозлик ва машиносозлик, кимё корхоналари бор. Ўсимликлардан саноатда фойдаланиш ин-ти очилган. Индаур 1818—1950 й. ларда Индур князлигининг пойтахти, 1950—56 й. ларда Мадҳья-Бҳарат штатининг маъмурий маркази бўлган.

Prev Article

ИНГРЕССИЯ

Next Article

ИНДЕКС