ИНДИГИРКА — Шарқий Сибирнинг шим. шарқидаги дарё. Уз. 1726 км, ҳав-засининг майд. 360 минг км2. И. Хастах ва Тарин-Юрях дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, Шарқий Сибирь денгизига дельта (майд. 5,5 минг км2) ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: чапдан — Куйдусун, Кюэнте, Эльги; ўнгдан — Нера. Ёмғир, қор ва музлик сувларидан тўйинади. Окт. да музлаб, майнинг охири — июлнинг бошида муздан бўшайди. Ўртача сув сарфи 1850 м3/сек. Балиқ овланади. Мома дарёси қўшилган жойдан (1154 км масофада) кема қатнайди.