ИНДИКАТОР ЎСИМЛИКЛАР

ИНДИКАТОР ЎСИМЛИКЛАР (лот. indico — кўрсатаман, аниқлайман) — муайян экологик шароит билан бевосита боғлиқ ўсимликлар (ёки улар гуруқи). Индикатор ўсимликларнинг бирор жойда ўсишига қараб ўша жойга тавсиф бериш мумкин. Индикатор ўсимликлардан тупроқнинг механик таркиби ва шўрланишини аниқлашда, чўлларда чучук сувларни ва айрим фойдали қазилмаларни қидириб топишда фойдаланилади. Mac, буғдойдошларнинг айрим турлари (Festula ovina, Agrostis tennus ва б.) — тупроқда қўрғошин борлиги; гунафшадошларрух; бурчокдошларнинг айрим турлари — селен; кўпчилик ғалласимон ўсимликлар ва йўсинлар — мис ва кобальт; янтоқ — ер ости чучук сувлари; окбош, шўражриқ ва шўрадошлар оиласининг кўпчилик турлари тупроқ шурланишининг индикаторлари ҳисобланади.

Prev Article

ИНДИГО

Next Article

ИНДОЛ