ИНДИКАТОР (лот. indico — кўрсатаман, аниқлайман) — бирор жараённинг боришини ёки кузатилаётган объектнинг ҳолатини инсон идрок этадиган қулай шаклда акс эттирувчи асбоб (қурилма, элемент). Визуал (кўриб), акустик (эшитиб), тактил (се-зиш, искаш ва б. га асосланган) ва б. хиллари бор. Инсон ахборотларнинг қариийб 90 фоизини кўриб идрок қилгани учун визуал Индикатор кенгроқ ишлатилади. Визуал Индикаторнинг катта гуруҳини тасвирий Индикаторлар ташкил этади, улар объектнинг фазодаги ҳолатини, таснифий ўзгаришини график тарзда ёки электрон-нур трубкаси экранида эгри чизиқ тарзида тасвирлайди. «Ҳозир бўлиш эффекти» ни яратувчи визуал Индикатордан фойдаланилганда яхши идроқ қилинади. Mac, самолётнинг бир неча Индикатор кўрсатаётган вазияти самолётни тус-моллаб қўндириш асбобидаги битта кўринадиган шартли тасвир — объектнинг экранда силжиши билан алмаштирилади (1-расм). Кузатилаётган объект яхши кўринмайдиган жойларда акустик Индикатор қўл келади. Объектдан келадиган сигналларни дарҳол сезиш лозим бўлган ҳолларда тактил Индикатор визуал Индикатор билан бирга қўлланилади.
Тузилишига кўра, сигнал И. и (лампалар, қўнғироқ, ричаг ва б.), милли (минут, метр, килограмм, градус ва б. га бўлинган шкалали), рақамли, тасвирий (яққол), проекцион (электрон-нур трубкали) ва аралаш Индикаторлар булади. Вазифасига кура, ростлаш, улчаш, радиолокация ва б. хилларга бўлинади. Кончиликда плун-жерли насоснинг клапанлари ишини назорат қилиб турадиган ростлаш Индикатори қўлланилади. М аш инасозликда берилган ўлчамдан оғиш қийматини кўрсатадиган ўлчаш Индикатори ишлатилади (2-расм). Радиолокация Индикатор ирадиолокаторнинг таъсир доирасида ни-шон пайдо бўлганини кўрсатади ва унинг координаталарини аниқлаб беради.