ИНДИВИДУАЛЛИК

ИНДИВИДУАЛЛИК (лот. individuum — бўлинмас) — муайян нарса ва ҳоди-са, шахс ва жониворнинг ўзигагина хос, бетакрор, хусусий белгилар. Белги сифатларининг ўзига хослиги б-н И. умумийликка (индивид эса умумга) қарамақарши қўйилади. Дастлаб, Индивидуаллик антик даврда атокли юнон файласуфлари Левкипп ва Демокрит томонидан муайян шакл ва мазмунга, яъни ўзига хос белгиларга эга бўлган нарса ва ҳодисаларга, жумладан, атом ёки индивид (яъни, бўлинмас) кабиларга хос хусусиятларни аниқлаш жараёнида маълум бўлган. Қад. Рим файласуфи Сенека И. тушунчасини янада такомиллаштиради. Индивидуаллик ўзига хос хусусиятларни ва мазмунини йўқотмай туриб, бошқа бўлакларга бўлинмайдиган аниқ бир нарса (мавжудот) эканлигини эътироф этган. Ўрта асрлар фалсафасида Индивидуаллик инсон шахси тушунчасини ифодалаган. 17 – а. да Индивидуаллик билан боғлиқ фикрмулоҳазалар немис файласуфи Лейбниц таълимотида атрофлича ривожлантирилади. Индивидуаллик немис адиби Индивидуаллик Гёте ижодида ҳам ўз ифодасини топди. Индивидуаллик романтизм дунёқараши учун ҳам хос хусусиятдир.

Ҳоз. Индивидуаллик тушунчаси илмфанда турли маъноларда ишлатилади. Мас, биологияда Индивидуаллик бирор организмга хос ирсий ёки кейинчалик пайдо бўлган хусусиятларнинг ўзига хослигидир; психологияда муайян бир шахснинг фикрлаши, сезгиси, иродаси, истак ва интилиши, эҳтиёжи, қизиқиши, кай-фияти, ҳиссиёти, аҳволи, хаттиҳаракати, одати, майли, қобилияти ва б. сифатларини, шунингдек, мижози ва табиатининг ўзига хослигини англатади. Ижтимоий фанларда Индивидуаллик оломонга, гурухга зид тушунча сифатида ўрганилади. Адабиётшуносликда Индивидуаллик бадиий образнинг ўзига хос хусусиятлари асарда қай даражада ҳаётий, ҳаққоний акс эттирилганини кўрса-тадиган мезон бўлиб хизмат қилади. Бадиий асар қаҳрамонининг ўзига хослиги унинг миллийлиги ва қайси ижтимоий қатламга мансублигини ҳам белгилайди. Ёзувчининг ўзига хос тили ва услубига хос белгилар хам Индивидуалликни ташкил этади.

Loading...