ИНДИЙ (лот. Indium) , In — Менделеев даврий системасининг III гурухига мансуб кимёвий элемент, тартиб рақами 49, ат. м. 114,82. Кумушсимон-оқ рангли, ялтироқ, юмшоқ металл. Ик-кита – ||31п (4,33%) ва ||51п (95,67%) изотопи бор. 1|51п кучсиз радиоактив (Р — нурланувчи, ярим емирилиш даври Т’/,=51014 й.) Атом радиуси 0,166 нм., ион радиуси (кавсларда координацион сонлар кўрсатилган) In3+ учун 0,076 нм (4), 0,094 нм (6), 0,106 нм (8). 1863 й. немис олимлари Ф. Рейх ва Т. Рихтер рух минерали — сфалеритни спектрал анализ йўли билан текшираётиб, номаълум элементнинг спектр чизиғини топишган. Спектр чизиғи индиго рангида бўлгани учун бу янги элемент И. деб аталди. Учта минерали — соф Индий, рокезит (CuInS2) ва индит (FeIn2S4), жалиндий In (ОН)3, сакуранит (CuInFe)3 (InSn)S4 бор, лекин улар кам учрайди. Индийнинг зичлиги 7,31 г/см3, суюкланиш т-раси 156,78°; қайнаш т-раси 2024°. Бирикмаларида 1, 2 ва 3 (кўпинча) валентли. Индий кислоталарда эрийди, ишкррларда деярли эримайди. Очиқ ҳавода ўзгармайди. Юқори т-рада оксидланади, 800° дан юқорида кўкбинафша аланга бериб ёниб, кислотада эрийдиган сариқ кристалл — И. оксид (1п2О3) ҳосил қилади. Қиздирилганда галогенлар билан осон бирикиб, галогенидлар (InCl3, InBr3, Inl3), олтингугурт билан сульфидлар (In2S3, InS) ҳосил қилади. Галогениди (InHal) ва қора оксиди (In2O) жуда кучли қайта-рувчилардир. Индий бирикмаларидан Индий сульфат In2(SO4)3, И. нитрат (InNO3)3-4,5 Н2О ва Индий ортофосфат 1пРО4 лар аҳамиятлидир. Индий қўрғошин, рух, қалай и. ч. даги чиқиндилардан олинади. Коррозияга қарши қопламалар, осон эрийдиган қотишмалар олишда, шиша ва рефлекторлар тайёрлашда ва ярим ўтказгичлар техникасида ишлатилади.
Ад..Федоров П. И., Мохосоев М. В., Алексеев Ф. П., Химия галлия, индия и таллия, Новосибирск, 1977; Яценкос. П., Индий; свойства и применение, М., 1987.