ИНДОЛ (2,3-бензопиррол) — кучсиз нафталин ҳидли, рангсиз кристалл. Мол. м. 117,8; зичлиги 1072 кг/м3, суюкланиш т-раси 52,5°, кайнаш т-раси 254°, ҳайдалиш т-раси 150°. Иссиқ сув ва органик эритувчиларда эрийди. Тозаланган Индол хушбуй. Баъзи эфир мойлари (мас, жасмин мойи)да, тошкўмир смоласида (ундан Индол ишқорий металлар тузи сифатида ажратиб олинади) бор, Индол скатол (3-метилиндол) билан биргаликда одам ва сут эмизувчилар ичагида топилган. Индолнинг кўпгина ҳоси-лалари, мас, 3-индолилсирка кислота (гетероауксин А — ўстирадиган мод-да), серотонин ва резерпинлар биологик жиҳатдан фаол моддалардир. Индол гетероауксин ва триптофанни синтез қилишда хом ашё сифатида, шунингдек, атир-упа ва дори-дармон (мас, индопан, индометацин) и. ч. да қўлланилади.