ИНДОНЕЗИЯ

ИНДОНЕЗИЯ (Indonesia), Индонезия Республикаси (Republik Indonesia) — Жан. шарқий Осиёдаги давлат. Дунёдаги энг катта Малай архипелагининг 17,5 минг ороли ва Янги Гвинея (Ғарбий Ириан) о. нинг ғарбий қисмида жойлашган. Майд. 1904,6 минг км2. Аҳолиси 228,4 млн. киши (2001). Пойтахти — Жакарта ш. Маъмурий жиҳатдан 26 вилоят (province) га бўлинади.

Давлат тузуми. Индонезия — унитар республика. Амалдаги конституцияси 1945 й. 18 авг. да қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — 5 й. муддатга сайланадиган президент (2001 й. июлдан Мегавати Сукарнопутри хоним). Давлат ҳокимиятининг олий органи — Халқ маслаҳат конгресси. У конституцияни тасдиклайди, унга ўзгаришлар киритади, президент ва вице-президентни сайлайди. Қонун чиқарувчи ҳоки-мият бир палатали парламент — халқ вакиллари кенгашидан иборат. У жорий қонун чиқарувчилик фаолияти билан шугулланади. Унинг 500 депутатидан 462 нафари умумий овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади ва қолган 38 нафари (ҳарбийлар фракци-яси) президент томонидан тайинланади. Ижроия ҳокимиятни президент ўзи тайинлаган ҳукумат билан бирга амал оширади.

Табиати. Индонезия экваториал кенгликларда жойлашган. Қирғоқлари кам парчаланган, боткркликлар, мангра чакалак-зорлари бор. И. ер юзасининг ярмидан кўпроғи ўртача баланд ва пастқам тоғлардан, Янги Гвинеяда қисман баланд тоғлардан (энг баланд жойи 5029 м), қолган қисми аллювиал текисликлардан иборат. Оролларда 400 дан ортиқ вулкан бор, шундан 100 таси ҳаракатдаги вулкан. Тектоник ҳаракатлар тинмаган. Тез-тез кучли зилзила бўлиб туради. Нефть, кўмир, темир, марганец, қалай рудалари, боксит, мис, қўрғо-шин, рух, алюминий, никель ва фосфат конлари бор.

Иқлими Индонезиянинг катта қисмида экваториал, Ява о. нинг шарқи ва Кичик Зонд о. ларида субэкваториал иқлим. Пасттекисликларда ойлик ўртача т-ра 25—27°. Тоғларда салқинроқ, 1500 м дан баландда ер юзаси баъзан музлайди. Экваториал иқлимли жойларда йиллик ёғин 2000—4000 мм, субэкваториал иқлимли жойларда 2000 мм га яқин. Дарёлари жан.-ғарбидан бошқа қисмида йил давомида серсув. Энг йириклари: Капуас, Барито, Хари, Кампар, Муси, Мамберамо, Дигуль. Тупроқлари мамлакат ҳудудининг 4/5 қисми (асосан, Катта Зонд о. лари ва Ғарбий Ириан) да сернам ўрмонларга хос қизил-сариқ латерит ва тоғ латерит тупроқлар; текисликларда тропик ботқоқли ва латеритли глей тупроқлар. Соҳилидаги мангра чакалакзорларининг тупроғи боткркли. Жан. шарқидаги тропик ўрмонларда қизил латерит, қуруқ саванналарда қизилқўнғир тупроқлар тарқалган. Пасттекисликда ва 1300—1500 м баландликдаги тоғ ён ба-ғирларида доим яшил сернам экваториал ўрмонлар (фикус, пандаус ва нон дарахтлари, пальма, папоротниклар, бамбук) усади. 1300—1500 м ва 2600 — 3000 м баландликдаги минтақа тор-тропик ўрмонлар (эман, қора қайин, каштан, қарағай), ундан юқориси бутазор ва ўтлоқлар билан қопланган. Жан. шарада, асосан, барг тўқувчи тропик ўрмонлар (тик дарахти, казуарин) ва саванналар (аланг-аланг ўти ва ёввойи шақарқамиш) бор. Индонезияда маймунлар (орангутан, гиббон, макакалар), кар-кидонлар, фил, малай айиғи, тапир, бантенг буқаси, каклик, тўтилар, тим-сохлар (уз. 7 м гача), кобра ва бўғма илонлар, эчкемар ва б. бор. Индонезиянинг шарқий қисмида халтали қайвонлар, кўршапалак, жаннат қуши, какаду тўтиси учрайди. Ҳашаротлар И. нинг ҳамма қисмида мавжуд, балиқ кўп. Ноёб ҳайвонларни сақлаш мақсадида Суматра, Калимантан, Ява ва б. оролларда қўриқхоналар ташкил этилган. Миллий боғлари: Гунунг-Лёсер, Комодо-ПадарРинко, Ужунг-Кулон ва б. Бир неча денгиз боғлари ва қўриқхоналар бор.

Аҳолиси. Индонезияда 150 га яқин элат ва этник гуруҳ яшайди. Мамлакат аҳолисининг 96% тили, маданияти ва урф-одатига кўра малайяполинезия тил оиласининг индонез гуруҳига мансуб. Булардан энг йириклари: яваликлар, сундлар, мадуралар, малайялар, жакарталиклар, ачелар, батаклар, даяклар ва б. Булардан ташқари, Индонезияда меланезлар, папуаслар, хитойлар, араблар, голландлар, ҳиндлар ва б. яшайди. Давлат тилииндонез тили. Асосий динислом дини. Аҳолининг 80% мусулмонлар, 10% христианлар, қолган қисми ҳин-дуилик, буддавийлик, конфуцийлик ва маҳаллий анъанавий динларга эътикрд килади. Индонезия аҳолисининг 2/3 қисми мамлакат ҳудудининг 7% ини ташкил этган Ява о. да. Аҳолининг 70% қишлоқларда яшайди. Йирик гцаҳарлари: Жа-карта, Сурабайя, Бандунг, Семаранг, Медан.

Тарихи. Индонезия — ҳоз. типдаги инсон (питекантроп, явантроп) шаклланган марказлардан бири. Мил. ав. 2-а. га оид ёдгорликлар сақланган. Ява, Малайя о. ларида Тарума ва Калинга, Суматрада Малайю ва Шривижайя давлатлари ташкил топган. Уларда ҳиндуилик ва буддавийлик тарқала бошлади. Мил. 7-а. да бир неча майда давлатлар бирла-шиб, Шривижайя империясига айланди. 8-а. 1-ярмидаЯвада Матарам давлати пайдо бўлди. 1025 й. Шривижайя инқирозга учради. 11-а. нинг 40-й. ларида Матарам Кедири (13-а. дан Сингасари) ва Жангала давлатларига бўлиниб кетди. 1120 й. Кедири илгари Матарамга қарашли барча ерларни бирлаштир-ди, бошқа ороллар устидан назорат ўрнатди. 13-а. охирида Сингасари емирилиб, унинг ўрнида Мажапахит им-перияси ташкил топди (1293 — тахм. 1520). Мажапахит империяси ўрта асрларда энг йирик умуминдонез давлати бўлган.

14-а. да Ҳиндистон ва Малаккадан Индонезияга ислом дини кириб келди. Архипе-лагнинг кўп қисмини эгаллаган Мажапахит империяси мусулмон султонликларига бўлиниб кетгач (16-а.), И. ҳуду-дига европаликлар (португаллар, голландлар) кириб кела бошлади. 1602 й. голландлар Индонезияда Ост-Индия компан-пиясига асос солди. Бу компания мамлакатнинг талай қисмини ўзига тобе қилиб олди. 1811 й. И. ни инглизлар босиб олди. Бирок, 1814 й. ги Англия-Нидерландия битимига кура, Индонезия яна Нидерландия қўлига ўтди.

Индонезия халқи ажнабий истилочиларга қарши кураш олиб борди. Дипонегоро бошчилигида Явада (1825—30), Имом Бажон етакчилигида Суматрада (1830 — 39), Ачеда (1873—1903) кўтарилган қўзғолонлар тарихда машҳур.

20-а. бошида миллий озодлик харакати бир мунча кенгайди. 1908 й. Явада «Буди утомо» («Олий мақсад») номли биринчи миллий ташкилот пайдо бўлди. Голланд мустамлакачиларига қарши 1923 й. темирйўлчиларнинг умумий иш ташлаши бўлиб ўтди. 1926 й. индонез халқи мустамлакачиликка қарши қўзғолон кўтарди, аммо у бостирилди. 1927 й. Ахмад Сукарно раҳбарлигида Миллий партия тузилди. Индонезия мустақиллигини талаб қилиб, халқ орасида обрў крзонган бу парти-янинг фаолияти такикданди, Сукарно ва унинг тарафдорлари қамоққа олинди (1929). 1931 й. дан Миллий партия Индонезия партияси деб номланди. 1937 й. миллий инкилоб тарафдорлари Индонез халқи ҳаракати (Гериндо) ташкилотини туздилар.

1942—45 и. ларда Индонезияни Япония босиб олди. Япония 2-жаҳон урушида маглубиятга учрагач, мамлакат мустақил Индонезия республикаси деб эълон қилинди (1945 й. 17 авг.). А. Сукарно унинг президенти қилиб сайланди. Республика конституцияси қабул қилинди. Бироқ 1945 й. 6 сент. да Индонезияга инглиз, кейинроқ голланд қўшинлари бостириб кирди. Индонезия халқи босқинчиларга қарши 4 й. кураш олиб борди. Ниҳоят, Голландия И. мустақиллигини тан олишга мажбур булди (1949 й. нояб.). Бироқ у И. мустақиллигига путур етказадиган битим тузишга эришди. Индонезия 16 худудга бўлибташланди; мамлакат «Индонезия Қўшма Штатлари» номи билан юритила бошлади, Голландия Индонезиянинг бир қисми (Ғарбий Ири-ан) ни ўз кўл остида сақлаб қолди. Индонезия халқи ўз мамлакатини тўла озод қилиш учун курашни давом эттирди. 1950 й. 6 авг. да Индонезия унитар (қўшма) давлат деб эълон қилинди. Ҳукумат Индонезия учун асоратли бўлган битимларни тан олмаслик ҳақида қарор қабул қидди (1956 й. апр.). 1957 й. нинг охирида Индонезия ҳукумати мамлакатдаги ажнабийларга қарашли барча корхона, плантация ва банкларни ўз назоратига олди. 1957 й. Сукарно давлатнинг сиёсий ва иқти-содий аппаратини қайта тузди. Президент декрети билан 1945 й. ги Конституция яна кучга кирди (1959 й. июль). Бироқ Индонезия ҳукумати ва миллий ватанпарварларга қарши қўпорувчилик ҳаракати тўхтамади. 1956 й. Суматра ва Сулавесида айирмачилар қуролли исён бошлади. Ҳукумат қўшинлари халқ оммасининг ёрдами билан исёнчиларни тор-мор қилди (1961). Ғарбий Ирианни Индонезия таркибига қўшиб олишни тинч йўл билан ҳал этолмагач, Индонезия ватанпарварлари голланд босқинчиларига қарши қуролли кураш бошлади (1962). 1963 й. 1 майда Ғарбий Ириан И. Республикаси таркибига қўшиб олинди. Президент Сукарно мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқти-содиётни юксалтириш, дунёдаги барча мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик йўлини тутди. Аммо ички сиёсий беқарорлик (ҳарбийлар, айирмачилар ва ислом ақидапарастларининг исёнлари), сўл ва ўнг кучларнинг ўзаро кураши тобора кучайиши «1965 й. 30 сентябрь» воқеаларига олиб келди. Армия рахбариятининг рақиблари орасидаги ашаддий муросасиз арбоблар компартия раҳбарларининг мадади билан давлат тўнтариши қилишга уриндилар. Уларнинг хаттиҳаракатлари тор-мор этилгач, Сукарно ҳокимиятдан четлаштирилди ва «янги тартиб» ўрнатишга киришилди. 1966 й. да генерал Сухарто муваққат (1968 й. дан расмий) президент бўлиб қолди. Ҳарбийлар бошчилигидаги ҳокимият ички мухолифатни кескин чеклаб, бозор хўжалигига ўтиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш вазифасини қўйди. Индонезия фаол ташқи сиёсат ўтказиб, миллий тараққиёт учун қулай шароит таъминлаш йўлидан борди. Ялпи маҳсулот и. ч. ни кўпайтириш суръатлари ошди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад кўпайди.

Сухарто 6-муддатга президент этиб сайланди, бироқ 1998 й. бошларида мамлакат молиявий инқирозга дучор бўлди. Халқ оммаси, айниқса, талаба ёшлар бу кулфатда президентни айблаб, кўчаларда норозилик намойишлари ўтказишди. Шундай бир вазиятда Халқ маслаҳат конгресси Сухартони 7-муддатга яна президент этиб сайлади. Бу воқеа халқнинг ғазабини янада оширди ва тинч намойишлар ғалаён тусини ола бошлади. Президента инг истеъфо бери ш и ҳақидаги та-лаблар кучайди. Ниҳоят, Сухарто истеъфога чиқишга мажбур бўлди ва конституцияга биноан 1998 й. 21 май куни вице-президент Бурҳониддин Юсуф Ҳабибий президент лавозимини эгаллади. Аммо унинг бу лавозимдаги фаолияти узоққа бормади. Олий табақа арбобларининг суиистеъмолларидан норози бўлган халқ оммасининг талаби билан Б. Ю. Хабибий истеъфога чиқарилди. 1999 й. окт. дан Воҳид Аб-дураҳмон, 2001 й. июлдан А. Сукарнонинг қизи Мегавати Сукарнопутри президент лавозимига сайланди.

Индонезия — 1950 й. дан БМТ аъзоси.

Миллий байрами — 17 авг. — Мустақиллик эълон қилинган кун (1945). ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. 23 майда ўрнатди.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Бирлик ва тараққиёт партияси, 1973 й. да мусулмонларнинг 4 партияси бирлашиши натижасида тузилган; И. демократик партияси, 1973 й. да 5 партиянинг қўшилиши натижасида тузилган; Голкар (функционал гуруқлар), 1964 й. сиёсий партияларга кирмайдиган давлат хизматчилари, касаба уюшма, ёшлар, хотин-қизлар, диний ташкилотлар вакиллари иттифоқи сифатида тузилган, 1998 й. да партияга айлантирилган; И. демократик партияси (курашчи), 1998 й. да тузилган; Миллий мандат партияси, 1998 й. да ташкил этилган; Миллий уйғониш партияси, 1998 й. да тузилган. Умуминдоне-зия меҳнаткашлар иттифоқи касаба бирлашмасига 1973 й. да асос солинган; Умуминдонезия ишчилар итти-фоқи («Равнақ») касаба бирлашмаси 1992 й. да тузилган.

Хўжалиги. Индонезия — аграр-индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. нинг улуши ўртача 17% ни ташкил этади ва бу улуш тобора камайиб бормоқда. Айни вактда қ. х. маҳсулотлари ҳажми кўпаймоқда. Бу ҳол деҳқончилик ва чорвачилик интенсив туе олаётгани билан ҳам, экинзорлар кенгайиши, жумладан, кам ерли деҳқонлар янги ўзлаштирилган ерларга кўчиб бориши билан ҳам боғлиқдир.

Қишлоқ хўжалиги — И. иқтисодиётининг етакчи тармоғи. Меҳнатга ярокли аҳолининг ярмидан кўпроғи қ. х. да машғул. Индонезия табиий каучук (йилига 1 млн. тоннадан ортиқ) ва пальма ёғи (йилига 2 млн. тонна мойли пальма маҳсулотлари) и. ч. бўйича дунёда 1-ўринда туради, тропик дарахт ёғочидан ясалган буюмлар, тамаки, кофе (йилига 400 минг т), чой (250 минг т), зиравордориворлар, шунингдек, балиқ (йилига 3 млн. тонна овланади) ва денгиз маҳсулотлари етказиб берувчи энг катта давлатдир. Асосий донли экин — шоли, маккажўхори. Айрим экинлардан 2 марта ҳосил олинади. Чорвачилигида қорамол (жумладан, буйвол), чўчқа, эчки, қўй, йилқи, парранда боқилади. Индонезия ҳудудининг 65% ўрмон билан қопланган бўлиб, қимматбаҳо ёғоч тайёрланади.

Саноати. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши ўртача 20% ни ташкил этади. Кончилик саноати бюджет тушмаларининг анчагина қисмини таъминлайди. Йилига ўртача 576 млн. баррель нефть қазиб олинади. Нефть конлари, асосан, Суматра о. да, шунингдек, Ява денгизи ва Макасар бўғозида. Индонезия суюлтирилган табиий газни четга чиқаришда дунёда l-ўринда (йилига 90 млрд. м3 дан кўпроқ газ қазиб олинади), қалай қазиб олишда 2-ўринда (30 минг т дан зиёд), никель қазиб олишда 4 – ўринда (2 млн. тоннадан кўп) туради. Кумир, мис, уран рудасининг катта захиралари мавжуд. Олтин, ку-муш, олмос хам қазиб олинади. Маҳсулот и. ч. саноатининг асосини истеъ-мол моллари: газлама, тайёр кийим-кечак, пойабзал, чарм буюмлар, рўзғорбоп кимёвий маҳсулотлар, озиқовқат ташкил этади. Шоли окдаш, тамаки, қанд-шакар, чой, ёғ, ип газлама, трикотаж, жут, қурилиш матери-аллари, фармацевтика ва полиграфия, кондитер корхоналари, минерал ўғит ва шина з-длари бор. Ҳунармандчилик ривож топган. Илмфан ютуклари ва юксак технологияга асосланган тармоқлар: кемасозлик, самолётсозлик, кимё, нефть кимёси, автомобиль йиғиш, радиоэлектроника узлуксиз ривожланмоқда. Энергетика соҳасида иссиклик ва гидроэлектрстялар сони кўпайиб, қуввати ошмоқда. Минтақада қуввати 200 мВт га эга бўлган биринчи геотер-мал (Ер қаъридаги иссикликни электр энергияга айлантирувчи) электр ст-я ишга туширилган. Йилига ўртача 44,3 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Ҳукумат мамлакат иқтисодиётида муҳим ахамиятга эга бўлган хорижий сармояни кенг жалб этиш сиёсатини ўтказмоқда. 1967—95 й. ларда маъқулланган инвестицияларнинг умумий ҳажми 131,4 млрд. долларни ташкил этди, шундан 30 млрд. доллардан ор-тиғи нефть ва газ қазиб олишга ишлатилди. Сармоя, асосан, Япония, Буюк Британия, Гонконг, АҚШ, Сингапур, Тайвань, Нидерландия, Жан. Кореядан олинди. 1995 й. дан миллий тараққиётнинг янги 25 й. лик босқичини амалга оширишга киришилди. Бу тадбир Индонезияни Осиё-Тинч океан минтақасидаги янги саноатлашган мамлакатлар даражасига кўтариши мўлжалланган.

Индонезияда денгиз транспорти етакчи ўринда, Портлари: Танжунгприок (Жакар-та порти), Сурабая, Палембанг, Балик-папан, Ужунгпан. Денгиз савдо флотида 3130 минг т дедвейт тоннажга эга бўлган 2 мингдан ортиқ кема бор. Т. й. нинг уз. 6,6 минг км, автомобиль йўллари уз. 266 минг км. Ғарбий Европадан Австралияга бориладиган ҳаво йўли Жакарта орқали ўтади. Энг катта нефть қувурлари: Танжунг — Баликпапан ва Темпино — Плажу.

Индонезия четга газ, нефть, каучук ва каучук маҳсулотлари, қалай, кофе ва ҳ. к. чиқаради. Четдан истеъмол моллари, саноат хом ашёси, чала тайёр маҳсулотлар, машина ва асбоб-ускуналар келтиради. Ташқи савдодаги мижозлари: Япония, АҚШ, Сингапур, Германия. Пул бирлиги — Индонезия рупияси.

Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун бошлангич мажбурий таълим жорий қилинган. Бошлангич мактабда ўқиш муддати 6 й., ўрта мактабда ҳам — 6 й. Давлат мактаблари билан бир қаторда хусусий мак-таблар ҳам бор. 1-ва 2 – босқич техника ва тижорат мактаблари ва шунга ўхшаш ўқув юртлари ҳунар таълимини беради. Ўқитувчилар 3 й. лик пед. мактаблари, пед. коллежлари ва ун-тларда тайёрланади. Жакартадаги Индонезия давлат унти (1950 й. да асос солинган), Миллий ун-т (1949 й. да асос солинган), Жокьякар-тадаги Ислом хусусий унти (1945 й. да асос солинган) ва б. бор. 1967 й. да ташкил этилган Индонезия фанлар ин-ти 10 и. т. ин-ти, 40 дан ортиқ илмий муассаса ва жамиятни бирлаштиради. Йирик кутубхоналар: Жакартадаги Оммавий, Парламент кутубхоналари, Бандунг, Бого-ра, Жокьякарта, Макассар, Медандаги кутубхоналар. Жакартада Индонезия маданияти музейи (1778 й. да асос солинган), Богорада Зоология музейи (1894 й. да асос солинган) бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Асосий газ. ва жур. лари: «Мердека» («Озодлик», кундалик газ., 1945 й. дан), «Пелита» («Машъал», кундалик газ., 1974 й. дан), «Суара карья» («Меҳнаткаш овози», кундалик газ., 1971 й. дан), «Биение Индонесиа» («Индонезия бизнеси», кундалик газ., 1985 й. дан), «Брита буана» («Жаҳон янгиликлари», кундалик газ., 1970 й. дан), «Брита юдха» («Ҳарбий янгиликлар», кундалик газ., 1970 й. дан), «Индонезиан обсервер» («Индонезия шарҳи», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1950 й. дан), «Бизнес Ньюс» («Бизнес янгиликлари», индонез тилида ҳафтасига 3 марта чиқадиган бюллетень, 1956 й. дан), «Синар» («Hyp», тадбиркорларнинг хафталик жур., 1993 й. дан). Антара-Миллий ахборот агентлигига 1937 й. да асос солинган. И. Республикаси радиоси 1945 й. да ташкил этилган. И. Республикаси телевидениесига 1962 й. асос солинган.

Адабиёти. Индонезия ҳудудидан 7—8-а. ларда кад. малайя ва ява тилларида тошларга битилган ёзувлар топилган. 9—11-а. ларда ява адабиёти равнақтопди («Рамаяна», «Аржунанинг тўйи» ваб.). 14 — 17а. ларда явалик ёзувчилар ҳинд мумтоз асарлари (хусусан, «Маҳабҳа-рата») ва халқ, ижоди таъсирида тарихий мавзуда асарлар («Танту Пан-геларан», «Параратон», «Нагаракер-тагама» ва б.) яратдилар. 15-а. дан Ява ва Балида янги адабий ўлчов — мача-пат ва янги шеърий шакллар жорий қилиниб, фольклор билан бевосита боғланган достонлар («Деваручи», «Пан-жи Ангрени», «Дамарвулан») пайдо бўлди. Ява адабиёти анъаналари 16 — 18-а. лардаги сунд ва мадур адабиётининг ривожланишида намуна бўлди. 16-а. да денгиз бўйи шаҳарларида малайя тилидаги адабиёт кўпроқ ривожланди. Аче султонлиги (16—17-а. лар) да Ҳамза Фансурий, Нуриддин ар-Рапирий ва б. машҳур малайя шоирлари ижод қилдилар. 18-а. да мамлакат савдоси устидан Нидерландия назоратининг кучайиши Индонезиянинг мусулмон давлатлари б-н алоқаларининг бирмунча сусайишига олиб келди ва натижада малайя тилидаги адабиетнинг ривожи вақтинча секинлашди. Айни вақтда асосий адабий тил бўлиб қолган аче тилида «Малем, Даганг», «Пучут Муҳаммад» ва б. достонлар яратилди. 18-а. нинг 2-ярми ва 19-а. нинг 1-ярмида ява адабиёти равнақ топди. Бу адабиетнинг мумтоз намояндалари Ясадипура 1, Ронговарсито асарларида янги давр Европа маданияти акс эттирилди.

Индонезияда миллий озодлик ҳаракатининг бошланиши билан малайя тили сиёсий ва маданий жиҳатдан бутун мамлакатнинг бирлашувига олиб келувчи воси-та бўлиб қолди. 19-а. охирида малайя тилида пайдо бўлган матбуот янги адабиётнинг ривожланишига катта ёрдам берди. Ёзувчилардан Марко Картодикромо ва Семаун биринчи бўлиб роман жанрида ижод қилдилар.

20-а. нинг 20—30-й. ларида С. Т. Алишоҳбона, Хамка, Рустам Эффенди ва б. яратган асарлар, «Пужанга Бару» бадиий, ижтимоий ва сиёсий жур. нинг нашр этилиши Индонезия адабиёти тараққиёти учун муҳим воқеа бўлди. 30-й. лар охирида бир қатор ёзувчилар (Ҳ. Анвар, Идрус, П. А. Тур, А. Картамихаржа, У. Т. Сонтани ва б.) ижодида реалистик тамойиллар кучайди.

50-й. лар бошларида баъзи йирик ёзувчи ва драматурглар аста-секин Халқ маданияти жамияти (ЛЕКРА) атрофига жипслашдилар. 1965 й. ги воқеалардан сўнг бу жамият тугатилди. Ҳоз. замон И. адабиётининг илғор вакиллари реалистик анънани ривожлантирмоқдалар. В. С. Рендра, Т. Мохтар, А. Ро-сиди, Г. Пойка шеър ва ҳикояларида, М. Буше, П. Вижая, И. Симапутанг романларида ва б. нинг асарларида Индонезия даги муҳим ижтимоий муаммолар акс этмоқда.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Индонезия худудида мезолит даври (мил. ав. 7—5минг йиллик)га оид ҳайвон тасвирлари, неолит даврига хос тошга битилган ёзувлар (Сулавеси о. жан. даги тўнғиз тасвири, ўйма нақшли сопол буюмлар) топилган. Қуйи неолит давридаёқ поғонали қўрғонлар, дольмен (тош мақбара)лар, тош тобутлар, жез буюмлар — одам ҳайкаллари, бурама нақшли болта ва турли идишлар яратилган. Мил. бошларида Ниас, Сумба, Флорес о. ларида тошдан ясалган обидалар хрзиргача етиб келган. Кейинги даврларга оид меъморий ёдгорликлар, ҳай-каллар диннинг кучли таъсирида яратилган (7—8-а. ларга оид Аржуна, Шри-канди, Бхимо эҳромлари, уларда Будда афсоналари асосида яратилган бўртма ҳайкалтарошлик асарлари). Явада барпо этилган Боробудур ибодатхонаси 8—9-а. лардан қолган энг йирик ёдгорликдир. Бу эхром улкан тош пи-рамидага ўхшаб кетади. Унинг айлана-си, бир неча км ли супаси диний сю-жетли расмлар б-н безатилган. Боробудур яқинида сакланган ҳайкаллар хам диний мавзулар асосида яратилган. 8-а. ўрталаридан Матарамда ҳиндуилик расмий динга айлангач, бинолар — Лар Жонгранг (9-а.), (14—15-а. лар) ва б. ибодатхоналар ҳиндуилик руҳида қурилган. 13—15-а. ларда Мажапахит империяси даврида ҳинд маданияти таъсири сусайиб, маҳаллий анъаналар аҳамияти кучайди. 16-а. дан масжид ва мадрасалар қурила бошлади.

18—20-а. ларда Индонезия шаҳарлари қурили-шига Европа (айниқса, голланд) меъморлиги катта таъсир кўрсатди. Жакар-та, Бандунг ва б. шаҳарларда маъмурий бинолар, меҳмонхона, ин-т, касалхона, стадион, саноат корхоналари ва б. иншоотлар функционализм руҳида қурилди. Турар жой ва жамоат би-нолари қурилишида тропик иқлим ху-сусиятлари ҳисобга олинди (Бандунгдаги технология ин-ти ва б.).

Индонезия санъатининг йирик маркази — Бали о. да хукмдорларнинг қоялардаги мақбаралари (11 — 12-а. лар) да, 14— 15-а. ларга оид эҳромларда деворий расмлар сакланган. Китоб мини-атюраси ҳам ривож топган. Халқ санъати ривожини ёғочдан қурилган би-ноларда, металл, ёғоч, суяк буюмлар, гулли матоларда кўриш мумкин. 17-а. дан бошлаб, голланд мустамлакачилари ва б. босқинчиларнинг жабр-зулми Индонезия санъати ривожига путур етказди. Миллий озодлик ҳаракати таъсирида замонавий санъат шаклланди (И. рассомлари уюшмаси, 1937—38 й. лари асос солинган). Озодлик учун кураш мавзуи С. Сужойоно, К. Аффанди, Б. Абдуллоҳ, И. Б. Маде ва б. рассомлар ижодида ўз ифодасини топди. Қад. анъаналарга эга бўлган халқ амалий санъати мустақиллик йилларида гуркираб ривожланди.

Мусиқаси ҳинд-ява маданияти ва Индонезияда яшаган бошқа халқлар маданиятининг ривожланиши жараёнида вужудга келган. 1минг йиллик охири ва 2минг йиллик бошида Явада ривожланган мусиқа маданияти Жан. Суматра, Бали, Мадур ва б. ороллардаги мусика ривожига ҳам таъсир этди. Қадим замонлардан мусиқа қишлоқ аҳолиси турмушига сингиб кетган, ҳосил йигими, дон янчиш каби меҳнат жараёнларида қўшиқ янграб турган. Жан. шарқий Осиёдаги бошқа мусиқий маданиятлардан фарқли ўлароқ, индонезлар хор қўшиқчилиги анъаналарини давом эттириб келаётир. Ривожланган гетерофония ва кўп овозлилик И. му-сиқасига хос хусусиятдир. Халқ чолғу асбоблари оркестри гамелан — И. мум-тоз мусика санъатининг чўққиси ҳисобланади. 16-а. да анъаналари негизида крончонг мусиқа шакли вужудга келди.

Индонезия мустақилликка эришгач (1945), умуммиллий мусика маданияти ривожи учун қулай имконият туғилди. Профессионал ва ҳаваскорлик жамоалари, камер оркестрлар халқ анъаналарини ривожлантираётир. Сужасмина, А. Пасарибу, Сусбини ва б. таникли компо-зиторлар профессионал мусиқа намо-яндаларидир. Жокьякартада мусиқа мактаби (1952 й. дан), Суракартада консерватория ҳамда миллий мумтоз мусика мактаби (1960) очилди. 1968 й. дан Жакартада симфоник оркестр ишлайди.

Театр санъати азалдан халқ байрамлари ва диний маросимларда ўтказиладиган томошалардан бошланган. То-пенгдаланг (ижрочилар ниқоб кийиб имо-ишоралар билан рақсга тушади) ва ваянг-оранг (қонунлашган театр воси-таларига қатъий риоя қилинади) ка-билар Индонезияга хос анъанавий театр шаклларидир. Индонезияда қўғирчоқ ва соя тушириш театрлари ҳам ривожланган. Театр томошаларининг асосини қад. ҳинд эпослари — «Рамаяна», «Маҳабҳара-та» дан олинган парчалар, араб риво-ятлари ва маҳаллий эртаклар ташкил этган. 19-а. охири ва 20-а. бошида замонавий театрлар ташкил топди. 50—60-й. ларда «Мархаэн», «Трискокантен» каби гуруҳлар шухрат қозонди. Улар Индонезия миллий драматурглари — Утуй Татанг Сонтани, Абу Хапифах, Али Муҳаммад, Сануси Пане ва б., шунингдек, Г. Ибсен, А. П. Чехов ҳамда Н. В. Гоголь асарларини саҳналаштирди. 50-й. лардан Миллий театр академияси ва б. ишлай бошлади.

Киноси. Дастлабки фильмлар 20-а. 20-й. лар ўрталарида голланд реж. лари томонидан суратга олинган. 30-й. лар 1-ярмидан хитойлар билан ҳамкорликда Индонезия реж. лари (Анжар Асмара ва б.) индонез тилида овозли фильмлар яра-та бошладилар. Деҳқонлар ҳаётини акс эттирувчи «Парех» (1935, реж. М. Франкен), «Ёрқин ой» (1937, реж. А. Балинк) сингари кўпгина фильмлар актёрлар Мохтар ва Рукиях иштиро-кида яратилди. Японлар оккупацияси даврида кинематография япон ташви-қотига хизмат қилдирилди. Аммо «Ём-ғир» (реж. И. Пербатасари) ва «Орзуларим» (реж. С. Палинди) фильмларида халқнинг миллий хусусиятларини ифодалашга муваффақ бўлинди. Урушдан кейин миллий мутахассислар етишиб чиқа бошлади, воқеий фильмлар яратиш кучайди. Жакартада биринчи давлат кинофирмаси «ПФН», хусусий кинофирма «Перфини» ташкил этилиши натижасида кўплаб бадиий фильмлар ишлаб чиқарилди. «Мажруҳ» (1952), «Туранг», «Ватанга қайтиш» (1954), «Мактаб девори орқасида», «Тилла қўнғиз», «Шафқатсиз гуноҳ» ва б. фильмлар илғор ғояларни тарғиб қилди.

60-й. лар охиридан миллий кино и. ч. яна авж ола бошлади. Кейинги йилларда реж. лардан В. Умбохнинг «Митти юлдузлар», «Онажон», «Шахс», «Бокира келин», «Тўй», «Новча ўйнаш», Т. Жунандининг «Онагинам», «Пуч орзу», С. Жайнинг «Ҳарир бинафша-ранг туман», С. Суварди Ҳассаннинг «Бахтсиз ўгай қиз», «Умидсизлик кўз ёшлари» каби бадиий фильмлари ма-шҳур бўлди.

Ўзбекистон — И. муносабатлари. Индонезия Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олиб, дипломатия муносабатлари ўрнатганидан кейин икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик, савдосотиқ ривожлана бошлади. ЎзР Президента И. Каримовнинг 1992 й. июнида Индонезияга ташрифи давомида икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларига мустаҳкам асос яратилди. Ташриф чо-ғида «Иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим», «Ўзаро муносабатлар ҳақида қўшма ахборот», шунингдек, ЎзР Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан «ПТ Прима Ко-мексиндо» компанияси ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисйда ҳужжат им-золанди. 1995 й. да Индонезия президентининг Ўзбекистонга қилган ташрифи давомида икки томонлама ҳамкорлик, ҳаво транспорти ва туризм соқасида бир қатор муҳим ҳужжатларга қўл қўйилди. Умуман ўзаро манфаатли ҳамкорлик қоидалари ва йўналишларини белгиловчи 10 та ҳужжат қабул қилинган.

ЎзР билан Индонезия ўртасидаги товар айланмаси 2000 й. да 361,8 минг АҚШ долларини ташкил этди. И. Ўзбекистондан калава ип сотиб олмоқда ва транспорт соҳасидаги хизматдан фойдаланмоқда. Айни вақтда И. Ўзбекистонга электр асбоб-ускуналари, қора металлдан ясалган буюмлар ва балиқ маҳсулоти сотмоқда.

Индонезиянинг «ПТ Бакри Коммуникейшн Корпорейшн» компанияси билан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги барпо этган «Ўзтелекоминтернейшнл» қўшма корхонаси Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Самарканд вилоятларида ўз филиалларини очган. Бундан ташқари, индо-нез инвесторларининг сармояси 100% бўлган 2 та корхона ташкил этилган; «Бузтел» ва «Бакри Инвестидо» корхоналари уяли телефон ст-ялари қуриш ва уларни ишлатиш ҳамда сай-ёҳларга хизмат кўрсатиш, меҳмонхона хўжалигини йўлга қўйиш б-н шуғулланади.

ЎзР да «ПТ Тиртамас Комексиндо» ва «ПТ Бакри Коммуникейшн Корпорейшн» компанияларининг ваколатхоналари ишлаб турибди.

Loading...