ИНДРАПРАСТҲА, Индрапат — қад. ҳинд шаҳри; тахм. ҳоз. Дехли ўрнида жойлашган. «Маҳабҳарата» га кўра, Пандавлар уруғи томонидан барпо этилган. Ривоятларга кўра, Куру уру-ғидан бўлган шохлар, Ҳастинапур ш. : ни Ганг дарёси ювиб кетиб шаҳар вайрон бўлгач, Индрапрастҳани ўз пойтахтларига айлантиришган. Манбаларга кўра, Индрапрастҳа катталиги жиҳатидан фақат Каши (қад. – |. Банорас) дан кейин турган. Мил. 2-а. I да Птолемей Индрабара ш. ни қайд этиб ўтган, уни Индрапрастҳа билан айнан дейиш мумкин. Сўнгги йилларда ҳинд археологлари Пурана Кила ш. харобасида қазишма ишлари олиб боришмоқда. Ривоятларга кура, Индрапрастҳа шу ерда жойлашган.