ИНДУКТИВ ҚАРШИЛИК

ИНДУКТИВ ҚАРШИЛИК — 1) зан жир (ёки унинг бир қисми) индуктивлигининг (қ. Индуктивлик) ўзгарувчан токка кўрсатадиган қаршилигини ифодаловчи катталик; ўзгарувчан ток зан-жиридаги тўла қаршиликнинг бир кисми.

2) аэродинамикада — рўпара қаршиликнинг бир қисми. Суюқлик ва газлар (ҳаво) да, мас, самолёт қанотининг ости ва устида пайдо бўладиган, ҳаракатга қарши пастга йўналадиган уюрмалар Индуктив қаршилик ҳисобланади; улар кўтариш кучини камайтиради.