ИНДУКЦИЯ

ИНДУКЦИЯ (биологияда) –

1) физиология да — қўзғалиш ва тормозланишдан иборат нерв жараёнларининг ўзаро динамик таъсири. Бунда нерв ҳужайраларидаги тормозланиш қўзғалишни вужудга келтиради (мусбат Индукция) ёки, аксинча, энг аввал ҳосил бўлган қўзғалиш жараёни тор-мозланишни вужудга келтиради (манфий Индукция) – Мусбат ва манфий Индукция 2 хил бўлиши мумкин;

1) бир вақтда борадиган (симультан) Индукция — бир жойдаги қўзғалиш бир вақтда ўз атрофида тор-мозланишни ҳосил қилади ва кучайтиради, тормозланиш ўчоғи эса қўзғалиш жараёнини вужудга келтиради; 2) кетма-кет содир бўладиган (сукцессив) Индукция, бунда бирор нуқтада пайдо бўлган қўзғалиш таъсири тўхтагандан сўнг тормозланиш вужудга келади ёки аксинча.

3) Эмбриологияда — ривожланаётган эмбрион бир қисми (индукторлар)нинг иккинчи қисмга (таъсирла-нувчи системага) таъсири. Бу ҳодиса қисмлар бирбирига тегиб турганда рўй беради ва таъсирланаетган системанинг ривожланиши йўналишини белгилайди. Индукцияни 1901 и. немис эмбриологи X. Шпеман сувда ва қурукликда яшовчилар эмбрионида эктодермадан кўз гавҳарининг ҳосил бўлишини ўрганиш орқали аниқлаган. Кўз муртаги (бошланғичи) олиб ташланганда гавҳар пайдо бўлмаган. Эмбрионнинг биқинига кўчириб ўтказилган кўз муртаги, одатда, тери эпидермисига айланадиган эктодермадан гавҳар ҳосил қилган. Гаструла эктодермасидан марказий нерв системаси муртаги пайдо бўлишига хордомезодерманинг индукцияловчи таъсир кўрсатишини кейинчалик Шпеман аниқлади; бу ҳодисани у бошлан-ғич эмбрионал Индукция, индуктор (хордо-мезодерма)ни эса бошқарувчи Индукция деб номлади. Ривожланаётган организм қисмларини кўчириб ўтказиш ва уларни алоҳида ёки аралаш ўстириш устида олиб борилган текширишлар Индукция ҳамма хордалилар ва кўпчилик умуртқасизларда кенг тарқалганлигини кўрсатди.

Ҳайвон ва ўсимлик организмларнинг индивидуал ривожланишидаги бошқа кўп ҳодисалар ҳам «Индукция» деб аталади. Жинсий гормонларнинг иккиламчи жинсий белгилар ҳосил қилиш Индукцияси бунга мисол бўлади.

Loading...