ИНДУКЦИЯ

ИНДУКЦИЯ (лот.inductio — тўғрилаш, тартибга келтириш) (мантиқда) — айрим фикрлардан умумий хулосалар чиқаришда ва мантиқий тадқиқотларга қўлланиладиган муҳокама усули. Хусусийликни ўрганиб, умумийлик билиб олинади. Умумийлик предмет ва ҳодисалар билан узвий алоқада бўлади. Умумийликнинг энг муҳим томонларидан бири индуктив хулоса чи-каришдир. Индукцияни ўрганиш фанда кадимдан, ҳинд, юнон мантиқшунослигида, Лао-цзи мактабида бошланган. Индукция масалалари Аристотель, Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. 17 — 18-а. ларда эмпирик табиатшунослик юзага келгач, олимлар бу масалага алоҳида эътибор бердилар. Индукцияни ривожлантиришга Ф. Бэкон, Г. Галилей, И. Ньютон, Ж. Милль каби олимлар катта ҳисса қўшдилар. Индукция билимларнинг ташкил топишида, қонуниятларни очишда, тушунчаларни майдонга чиқариш жараёнида, гипотезани олға суришда фан учун муҳим ақамиятга эга.

Индукция тўлиқ, тўлиқ бўлмаган ва илмий хулоса чиқаришга бўлинади. Тўлиқ индуктив хулоса чиқариш бирор нарсани синчиклаб ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Тўлиқ Индукция доимо тўлиқ бўлмаган Индукция билан боғлиқ. Тўлиқ бўлмаган Индукцияда аниқ фактлар асосида ноаниқ фактлар келтириб чиқарилади ва натижада онг бойитилади. Индукциянинг олий шакли илмий Индукция дир. Илмий Индукция асосида нарсаларнинг сабабий боғланишини текшириш услуби ётади. Мас, ўсимликларнинг айрим кўринишларини ўрганиш асосида биз сув улар учун асосий ҳаёт манбаи, деган хулосага ке-ламиз, чунки хамма ўсимликларга намлик керак.

Ҳар қандай индуктив хулоса чиқариш асосини борлиқ, нарса ташкил қилади. Бу услуб дунёни илмий билишда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун объектив ҳақиқатни билишда Индукция доим дедукция б-н мустаҳкам алоқада бўлади.

Loading...