ИНФАРКТ

ИНФАРКТ (лот. infarctus — тўлдираман, тиқиштираман) — тўсатдан қон айланишининг бузилиши натижасида некрозтя. учраган (ўлган) аъзо ёки тўқиманинг бирор қисми. Артерияларнинг узоқ вақт қисилиши, гипоксия ёки унга тромб, эмбол (қ. Эмболия) тиқилиб қолиши Инфарктга сабаб бўлади. Инфаркт деярли барча аъзолар (юрак, ўпка, буйрак, талоқ, ичаклар, бош мия ва б.)да ку-затилади. Касалликнинг клиник белгилари ва оғир-енгиллигига қараб (кўпроқ зарарланган томирнинг катта-кичиклигига боғлиқ) Инфаркт қаерда эканлиги (ўрни) аниқланади.

Ҳаёт учун муҳим аъзоларнинг йирик томирларига бир неча дақиқа қон етиб келмаслиги оғир ўтиб, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Инфарктда дастлаб гипоксия, кейинроқ некроз ўрнида бириктирувчи тўқима ривожланиб чандиққа айланади.

Даво касалхона шароитида тромб ва эмболии бартараф этиш, зарарланган аъзонинг қон оқимини изга солиш ва фаолиятини тиклашдан иборат.

Prev Article

ИНФАНТИЛИЗМ

Next Article

ИНФИЛЬТРАТ