ИНФЕКЦИЯ (лот. infi cere — юқтирмоқ, бузмоқ, заҳарламоқ) — патоген микроб (ёки вирус)нинг одам ёки ҳайвон организмига кириши, кўпайиши ва айни вақтда микроб билан организм ўртасида ўзаро мураккаб муносабат вужудга келиши. «Инфекция» термини баъзан бошқа маънода — касаллик юққан пайтни, инфекцион касалликни, унинг микробини ифодалаш учун ишлатилади.
Инфекция касаллик шаклида, шунингдек, бактерия ташувчилик шаклида намоён бўлади. Микробларнинг бир тури қўзғатган касаллик оддий инфекция, икки ёки бир неча тури қўзғатган касаллик аралаш инфекция, юқумли касаллик билан оғриб ўтган ки-шига такрор Инфекция юқиши реинфекция, микробларнинг муайян тури за-рар етказган организмга такрор Инфекция юқиши суперинфекция деб аталади. Баъзи микроблар организмда инактив ҳолатда бўлади, аммо муайян шароитда (киши ўта чарчаганда, совқотганда ва б.) патоген хоссаларини намоён қила олади (аутоинфекция), шунинг натижасида касаллик рўй беради.
Инфекциянинг пайдо бўлиши ва ўтишида патоген микроорганизмларнинг қуйидаги хусусиятлари муҳим роль ўйнай-ди: 1) спецификлиги, яъни муайян биологик турнинг организмда яшаши (мас, қизамиқвируси фақат одам орга-низмида паразитлик қилади) ва фақат ўзи учун характерли инфекцион касалликни қўзғатиши;
2) вирулентлиги, яъни касалликка нечоғли сабаб бўла олиши (қ. Вирулентлик);
3) муайян аъзоларда (аксари ички аъзоларда) жойлаша олиши (мас, гонококк сий-дик йўллари билан кўз шиллиқ пардаси-да; менингококк мия пардаларида, дизентерия таёқчалари йўғон ичак де-ворида яшаб кўпаяди). Инфекциянинг пайдо бўлиши ва ўтишида макроорганизмнинг хусусиятлари ва ижтимоий шароит муҳим роль ўйнайди (қ. Инфекцион касалликлар).
Одам организми микроб киришига бефарқ бўла олмайди. Одам ва ҳайвонлар организми ҳар хил физиологик ва иммунологик механизмлари борлиги туфайли кўп микробларга табиий чи-дамли бўлади (тери ва шиллиқ пардалар кўп микробларни ўтказмайди, безлардан ишланиб чиқадиган шилим-шиқ, меъда шираси, ўт, кўз ёши ва ш. к. баъзи бактерияларни, вирусларни ўлдиради ва ҳ. к.). Одам ва ҳайвонлар организми касаллик микробларининг киришига жавобан иммунитет реакци-яларини ривожлантиради (фагоцитлар микробга нисбатан специфик активла-шади, антителолар ишлана бошлайди, аллергия вужудга келади).
Касаллик юққан киши (бемор, баъзан соғлом одам) ёки ҳайвонлар Инфекция манбаи бўлади (мас, ич терламааа бемор ёки бактерия ташувчи киши, қутуриш касаллигида микроблар юққан ит ва б. ҳайвонлар Инфекция манбаидир).