ИНФИЛЬТРАТ

ИНФИЛЬТРАТ (лот. in — ичига ва fi ltratus — сизилиб тўпланган) — патологик жараён; одам ва ҳайвон организмида, асосан, яллиғланиш рўй берган жойда аъзо ёки тўқима атрофида қон ва лимфа аралаш ҳужайра элементларининг тўпланиши. Келиб чиқиши, таркиби ва ҳ. к. га кўра, Инфильтратнинг бир неча тури фарқ қилинади. Кўпроқ ўсма ҳужайраларидан иборат ўсма Инфильтрати ёки ялликланиш Инфильтрат лари вужудга келади. Яллиғланиш инфильтрати лейкоцитлар, эритроцитлар, лимфоид ҳужайралар оз-кўплигига қараб йирингли, ге-моррагик, юмалоқ, ҳужайрали ва б. И. лар ажратилади. Яллиғланиш инфильтрати ўз вақтида тўғри даволан-са, бутунлай шимилиб кетиши, акс ҳолда йирингланиб кўпгина нохушликларга олиб келиши мумкин. Хирургия амалиётида оғриқсизлантириш мақсадида қилинган муолажа натижасида тўқималарнинг қисқа вақт зичлашиб қаттикланиши ҳам Инфильтрат деб аталади.

Prev Article

ИНФЕКЦИЯ

Next Article

ИНФЛЯЦИЯ