ИНФОРМАЦИОН ТИЛЛАР, информацион-қидириш тиллари — информация қидириш ва информациямантиқ тизимларида семантик информация, фактлар ва маълу-мотларни тавсифлаш мақсадида ишлатиладиган сунъий тиллар. И. т. му-айян мазмунни механизмларга (мас, ЭҲМ ёрдамида қайта ишлаш мақсадида) бевосита узатиш учун макбул шаклда ихчам ва аниқ маънони ёзиб олиш воситаси ҳисобланиб, одам-ма-шина муносабатларини ифодалайди. Ундан фойдаланувчилар маълумотлар базаси ва информацион тизимлар билан ўзаро муносабат тили ёрдамида маълу-мотларни аниқ белгилаб оладилар ва тизимга киритадилар, тизимдан эса турли маълумотларни сўраб оладилар. Информацион тиллар сўраб олувчи тилнинг хусусий, энг биринчи пайдо бўлган кўриниши бўлиб, информацион-қидириш тезау-руслари (шу соҳадаги барча сўзларни қамраб олган луғат) да, тушунча ва предметларнинг таснифлагичларида ёки тизим ёрдамида бевосита автоматик тузилган луғатларда намоён бўлади.
Информацион тилларда матн атов ran ёки индекс шаклида бўлиб, қидирилаётган маълумотларнинг белгилари ҳисобланган тушунчаларгина санаб ўтилади. Бу тил фақат мустақил сўзлардан, луғатдан иборат (грамматикасиз) тил бўлиши мумкин, лекин у тушуналар ўртасидаги синтагматик ва парадигматик муносабатларни билдирувчи грамматик воситаларга ҳам эга бўлиши мумкин. Бу воситалар нъфақат информацион тизим бўлган сўровларни шакллантириш, балки ЭҲМ га киритил(аёт)ган матнлар мазмунини акс эттириш (индексация) воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади.
Информацион тиллар даги ифодалар кўп жиҳатдан табиий тил ифодаларига ўхшайди, лекин уларда маънолари айни предмет дои-расидан ташқарида бўлган сўзлар, номунтазам ёки таҳлил қилиш қийин бўлган грамматик шакллар ва тузилмалардан фойдаланилмайди.
Абдуваҳоб Мадвалиев.