ИНФОРМАЦИЯ НАЗАРИЯСИ — информация (ахборот, маълумот, хабар) ни тўплаш, сақдаш, қайта ишлаш ва тарқатиш усулларини тадкиқ қиладиган фан соҳаси; кибернетиканнт асосий қисмларидан бири. Информация назариясига 1948—49 й. ларда америкалик олим К. Шеннон асос солган. Кейинчалик дунёнинг бошқа йирик олимлари Информация назариясини ривожлантиришган. Информация назариясида тадкикртларнинг муҳим вазифаларидан бири информацияни тарқатишнинг энг мақбул (оптимал) усулларини топишдан иборат. Бунда асосий кўрсаткич информацияни тарқатиш ишончлилиги ва тезлиги ҳамда шулар б-н боғлиқ равишда эришиладиган сифатнинг назарий чегарасини аниқлаш ҳисобланади. Информация назарияси статистик моҳиятга эга, шунинг учун ундаги математик усулларнинг кўпчилиги эҳтимоллар назариясита суянади.
Хотира қурилмасияа сақлаш ёки алоқа канали бўйича узатиш учун мўлжалланган маълумотлар (хабарлар) даги информациялар сони олдиндан тўлиқ маълум бўлмайди. Олдиндан фақат шу информацияларни танлаб олиш мумкин бўлган кўплаб маълумотлар (хабарлар эҳтимоли) маълум бўлади. Зарур информация ана шу кўплаб маълумотлар ичидан танлаб олинади. Танланган информацияни қайд қилиш учун иккилик белгилар сони қабул қилинади (қ. Иккилик код, Иккилик саноқ системаси).
Алоқа канали тушунчаси жуда умумий маънога эга. Кенг маънода — информацияни узатиш учун мўлжалланган ҳар қандай алоқа қурилмаси. Лекин Информация назариясида ran алоқа канали техникаси устида эмас, балки информация узатиш назарияси устида кетади. Мас, геометрияда ran бирор нарса қандай материалдан қилинганлиги устида эмас, балки унинг ҳажми устида юри-тилганидек, Информация назариясида ҳам ran алоқа қурилмаларининг табиати устида юри-тилмайди, балки аниқ алоқа тизимлари Информация назариясида узатилиши мумкин бўлган информация миқдори нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Алоқа канали бўйича код ёрдамида узатиладиган хабарларни канал (кириш) сигналларига айлантиришга (яъни кодлашга) тўғри келади. Улар узатилгандан сўнг ана шу сигналлар хабарларга (чиқиш сигналларига) айлантирилади (яъни декодланади). Кириш ва чиқиш сигналларининг тузилиши (структураси)га қараб, каналлар дискрет (узлукли) ва узлуксиз хилларга ажратилади. Дискрет каналларда кириш ва чиқишдаги сигналлар бир хил ёки ҳар хил «алфавитлар» нинг «ҳарфлари» кетма-кетлигидан иборат бўлади. Узлуксиз каналларда кириш ва чиқиш сигналлари узлуксиз параметр — вақтнинг функцияси (t) дир.
Информация назариясида «хабар», «маълумот», «алоқа канали» ва б. тушунчалар кенг маънода қўлланади. Mac, И. н. нуқтаи назаридан хабарлар манбаи мумкин бўлган кўплаб хабарлар ва уларга тегишли эҳтимолликлар мажмуидан иборат бўлиши мумкин. Хабарларни эҳтимолликлар орқали кодлаш учун зарур иккилик белгиларнинг ўртача сони ми-нимумини ифодалайдиган оддий формула йўқ. Бунинг учун Информация назариясида ишлаб чиқилган мураккаб формулалардан фойдаланилади.
Эркин Ёқубов, Норбек Тайлақов.